Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди
30 дек 2025 15:29
Новости
Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди
Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос Мексиканинг "Монтеррей" жамоасини тарк этди ва ҳозирда янги клуб изламоқда.
Европа ва жаҳон чемпиони бўлган футболчининг талаблари эса унчалик ҳам катта эмас.
AS нашри хабарига кўра, Рамос учун уни истаган клуб қуйидаги 7 мамлакатдан бирининг олий дивизионида қатнашиши кифоя:
Англия, Испания, Германия, Франция, Италия, Португалия ва Туркия.
У вариантларни саралаб ўтирмоқчи эмас — ушбу талабларга жавоб берадиган ҳар қандай клубнинг таклифини эшитишга тайёр. Саудия Арабистони ёки АҚШ клублари эса кўриб чиқилмайди, чунки Рамос фаолиятини Европада давом эттиришни истайди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии