RU

Последние новости

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  81 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Қосимов ниҳоят Бақоевни енгди, "Сурхон"да биринчи ғалаба, "Нефтчи"да "қора" кунлар — Суперлига 7-туридан 10 та факт Новости

Қосимов ниҳоят Бақоевни енгди, "Сурхон"да биринчи ғалаба, "Нефтчи"да "қора" кунлар — Суперлига 7-туридан 10 та факт

Суперлиганинг ортда қолган 7-турига оид факт ва маълумотларни тақдим қилишда давом этамиз.

1. "Бунёдкор"нинг Намангандаги ғалабасиз серияси 6 та ўйинга етди. Жамоа охирги маротаба 2016 йилнинг биринчи даврасида Намангандан уч очко билан қайтганди.

2. Миржалол Қосимов АГМК бошқарувида илк бор "Сўғдиёна"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олди. Аввалги 6 та ўйиннинг 3 тасида дуранг, 3 тасида жиззахликлар ғалаба қозонган. Демак, ушбу ноҳуш анъанага чек қўйилди. 

3. Дониёр Абдуманнопов кетма-кет уч ўйинда гол урди. Аввалги 2 та ўйинда "Сўғдиёна" ғалабани тантана қилган бўлса, АГМКга урган голи муваффақиятли натижа учун етарли бўлмади. 

4. "Нефтчи"нинг Суперлигадаги ғалабасиз ўйинлари сони 5 тага етди. Жамоа турнир жадвалининг 14-поғонасида кетмоқда. 

5. "Пахтакор" ва "Насаф" чемпионатда мағлубиятсиз одимлашда давом этади. "Сўғдиёна" эса жорий мавсумдаги биринчи мағлубиятини АГМКдан қабул қилиб олди. 

6. "Сурхон" 7-турда "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозонди. Бу жамоанинг Суперлигадаги илк ғалабаси ҳисобланади. Анхель Лопес шогирдлари бунга қадар 2 та дуранг, 3 та мағлубият қайд этишган эди. Шунингдек, жамоанинг захирасида "Насаф"га қарши битта ўйин ҳам бор.

7. Йован Жокич "Навбаҳор" либосида дебют голини урди. 

8. Дебютантлар. Ушбу турда бир қатор футболчилар ўз жамоаларида Суперлигадаги биринчи ўйинларида майдонга тушишди: Шерзод Комилов ("Локомотив"), Аббос Эргашбоев ("Пахтакор"), Акмал Козимов ("Динамо"), Диёр Жалолиддинов ("Қўқон-1912"), Фахриддин Муҳаммадов ("Нефтчи")

9. Ушбу турда дарвозаларга 14 та тўп киритилди. Энг сермаҳсул ўйин АГМК – "Сўғдиёна" (5 та гол). Фақатгина "Насаф" – "Пахтакор" учрашуви нурсиз натижа (0:0) билан якунланди. 

10. Суперлигада фақат "Локомотив" ва "Қўқон-1912" ҳамон дуранг ўйнагани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика