RU

Последние новости

09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  0 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  1 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  0 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  1 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  3 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  3 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  13 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев Новости

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Айниқса, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳамюртларимиз учун бу қўшалоқ байрам. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунида таваллуд айёмини оила аъзолари даврасида нишонлашнинг файзи бўлакча бўлади. 

Ана шундай бахтиёр инсонлар қаторида таниқли футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев ҳам бор. Улуғбек Абдусатторович бугун 42 ёшга тўлдилар. Тошкент молия институтида таҳсил олган бугунги қаҳрамонимиз футболга қизиқиши сабаб ўзини ҳисоб-китоб ёки менежмент оламида эмас, умуман тескари соҳа - журналистикада синаб кўрди. Бу уриниш эса кутилганидан ҳам яхши самара берди. У бир неча йил давомида "Пахтакор" клуби матбуот хизматида ишлади. Ўз мақолалари билан "Интерфутбол" ва бошқа футбол нашрларида чиқиш қилди. Маълум муддат ўзи туғилиб ўсган Андижон вилоятининг бош жамоаси - "Андижон"да спорт директори лавозимида меҳнат қилди. 

2019 йил эса Улуғбек Мирзаевнинг ҳаёти ва фаолиятида туб бурилиш билан бошланди. Фаолиятини журналистикадан бошлаган Улуғбек ака 2019 йил 8 январь куни бироз кутилмаганда "Бунёдкор" профессионал клуби бош директори этиб тайинланди. Тан олиш керак, ўша пайтда "Бунёдкор" жамоаси қийин даврни бошдан кечираётган, клубда молиявий муаммолар юзага келган эди. Соҳани ичидан яхши билгани учун бугунги қаҳрамонимиз янги иш жойида ўзини йўқотиб қўймади. Қисқа фурсат ичида жамоадаги муаммолар барҳам топиб, вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Сергей Лушчан ва клуб ўртасида узоқ вақт давом этган суд жараёни ҳам айнан Улуғбек Мирзаевнинг саъй-ҳаракатлари билан "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлди. Шунингдек Сергей Симомненко ҳамда Ривалдо масаласига ҳам барҳам берилди. Клуб бир қисқа фурсатда аввалги мавқеини тиклай олди. Халқаро алоқалар ўрнатилди, маркетинг борасида ҳам олдинга силжиш кузатилди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионатдаги энг ёш таркиб билан Суперлигада қатнашган "қалдирғочлар" якунда бронза медалларига эга чиқишди.

Улуғбек Мирзаев оилапарвар инсон. У турмуш ўртоғи билан 4 нафар фарзандни тарбиялаяпти. Укаси Баҳодир Мирзаев эса ҳозирда пойтахт вилоятининг АГМК жамоасида спорт директори лавозимида ишлаяпти. Укаси ҳам ўз вақтида футболга оид мақолалари билан турли нашрларда чиқиш қилган. Умуман олганда, футболга ошуфта оила!

Сайтимиз ходимлари номидан Улуғбек Мирзаевга соғлик ва саломатлик, омад ва оилавий хотиржамликни тилаб қоламиз!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика