RU

Последние новости

10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  0 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  9 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  3 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  69

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади Новости

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади

Теги :  Турон
Президентимизнинг 115-сон қарорига асос Нукус шаҳридаги «Турон» стадионини халқаро стандартларга мос реконструкция қилиш белгиланган.

Стадионни тўлиқ реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига асос умумий 107,0 млрд. Сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг инвестиция дастури доирасида 20,0 млрд. сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари бошланди.

Реконструкция қилиш давомида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та  футбол майдонини қуриш, 154 ўринли ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автомашиналар учун тураргоҳлар қуриш белгиланган ва бу орқали стадионни футболга ихтисослаштирилган спорт мажмуасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Стадионнинг қурилиш ишлари якунлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Футбол академияси тарбияланувчилари стадионга кўчириб ўтказилади ҳамда ўқув жараёнлари билан бир қаторда футбол бўйича амалий машғулотлар олиб борилади.

Бундан ташқари, стадионни жаҳон стандартларига мос равишда реконструкция қилиш орқали Про лигада тўп сурувчи «Арал», «Жайхун», «Арал академия» ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон Про лигасида тўп сурувчи «Aral women» футбол жамоаларининг мезбонлик учрашувлари ўтказилиши билан бир қаторда, халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти яратилади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика