RU

Последние новости

13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  2 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  2 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  6 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  8 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1

"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди. Йиғинда янги футболчилар бор Новости

"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди. Йиғинда янги футболчилар бор

Теги :  "Қўқон-1912"
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан эса Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари бошланди.

Суперлиганинг 2-давра ўйинларига тайргарликни жамоа Тошкент вилоятида олиб боради. Чирчиқ шаҳрида футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишади. Бугун дастлабки машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларда вақтлироқ таътилга чиққан Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков ва қолган барча футболчиларимиз иштирок этишди.

Таркибимизда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоани тажрибали футболчи Жасур Ҳасанов ҳамда Беҳруз Саъдиллоевлар тарк этишди. Бу футболчиларнинг қайси жамоага бориб қўшилишлари яқин кунларда маълум бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдиради. Уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўз ўрнида “шунқорлар” йиғинида янги номлар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Отабек Ҳайдаров (Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасидан) , “Пахтакор” жамоасидан ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Собит Синдаров, “Нефтчи” жамоасидан яна бир иқтидорли ёш ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда тажрибали ҳимоячи Алишер Саматовлар жамоамизнинг бугунги машғулотларида иштирок этишди. Сербиялик ҳимоячимиз Марко Милич ёзги танаффусдан фойдаланиб ўз юртига учиб кетган эди. Милич яқин кунларда жамоа ихтиёрига етиб келади.

Чирчиқ йиғини икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки йиғин 18 июль кунига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, йиғин сўнгида суперлига клубларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамиздаги янгиликлар билан сизларни таништириб боришда давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг !

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика