RU

Последние новости

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

"Қўқон-1912" "Хўжанд" билан дуранг ўйнади Новости

"Қўқон-1912" "Хўжанд" билан дуранг ўйнади

Чирчиқ шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун назорат учрашувини ўтказишди.

Бу галги рақиб анча жиддий – Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби бўлди.

Ўйин анча шиддатли бошланди. Дасталбки ҳужумда Эркиновда қулай вазият бўлган эди, дарвозабон бироз эпчиллик қилди. Умуман олганда, биринчи бўлимни жамоалар ҳужумкор руҳда ўтказишди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 52-дақиқа Синдаровнинг зарбаси аниқ , лекин бироз кучсиз бўлди. Дарвозабон ушлаб олди. Дастлабки вазиятда Ҳолмухаммедовнинг зарбаси рикошет ҳолатда рақиб дарвозасидан жой олиши мумкин эди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 74-дақиқада Алишер Саматов ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

Қолган дакқиқаларда ҳам ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Бироқ рақиб дарвозасига аниқ йўл топа олмадик. Натижада иккинчи назорат учрашуви дуранг натижа билан якун топди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Хўжанд” – 0:0
“Қўқон-1912”:
1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Алишер Саматов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Алексаднр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Собит Синдаров.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Отабек Ҳайдаров, 11. Тимур Ҳакимов, 13. Дониёр Тўлашев, 14. Аваз Маматхўжаев, 16. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов.
«Хўжанд»: Андрей Полтавцев, Давронжон Эргашев, Сохибжон Ҳакимов, Ойбек Абдуғаффоров, Дилшод Каримов, Бахтиёр Чориев, Муҳаммадшарифи, Саидхўжа, Комрон Мирзонажод, Фирдавс Чакалов, Жаҳонгир Эргашев, Юрий Захаркив.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика