RU

Последние новости

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

"Қўқон-1912" машғулотларни давом эттирмоқда, жамоанинг назорат ўйинларидаги рақиблари ҳам маълум Новости

"Қўқон-1912" машғулотларни давом эттирмоқда, жамоанинг назорат ўйинларидаги рақиблари ҳам маълум

Теги :  Қўқон-1912
Хабарингиз бор "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари Суперлиганинг иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориляпти. Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчилардан машғулотларда астойдил ишлашни талаб қилишмоқда. Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга ҳам алоҳида урғу беришган.

Чирчиқ йиғини доирасида "шунқорлар" бир нечта назорат ўйинларида иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб спарринг рақибларнинг номлари маълум бўлди. Режага кўра қуйидаги саналарда жамоа назорат ўйинларида майдонга тушади.

16.07.2019. "Қўқон-1912" – "Оқтепа"

17.07.2019. "Қўқон-1912" – "Хўжанд" (Тожикистон)

18.07.2019. "Қўқон-1912" - "Шўртан"

Барча учрашувлар Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, яна назорат ўйинлари ўтказиш борасида Суперлига клублари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барча ўйинлардан онлайн трансляцияларни олиб боради.

Қуйида қўқонликларнинг кечаги машғулотларидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика