RU

Последние новости

13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  0 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  1 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  1 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  21 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  41 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1

"Қизил иблислар"нинг АПЛдаги иккинчи йирик ғалабасидан кўришингиз шарт бўлган расмлар Новости

"Қизил иблислар"нинг АПЛдаги иккинчи йирик ғалабасидан кўришингиз шарт бўлган расмлар

Бироз аввал Англия Премьер-лигаси 2-турини очиб берувчи баҳсда "Суонси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро беллашдилар.

Учрашув Жозе Моуриньо шогирдларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қизиғи, манчестерликлар 1-турда "Вест Хэм"ни ҳам шу ҳисобда таслим этишган эди. Қуйида ана шу учрашувдан сиз кўришингиз шарт бўлган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Расмларнинг бошланиши ёмон эмас-а?

Бу жаноб клубни инқироздан секин-аста олиб чиқмоқда.

Одатда, стандартлар пайтида рақиб жарима майдончасида у қадар фаол бўлмайдиган Эрик Байи ҳам гол уришни бошлаб юборди.

Матич МЮ ва Моур учун "тилла" трансфер бўлди.

Мана сизга яна бир ажойиб кадр.

Мартин Ольссон қайчи услубида зарба берган ва Де Хеа тўпни осонгина ушлаб олган вазият.

Погба бор жойда албатта қизиқ кадр бўлади :)

"Суонси" футболчилари Маркус Рэшфордга қарши анча кескин ўйнашди.

Ромелу Лукаку МЮ сафида АПЛдаги иккинчи ўйинида ҳам гол урди.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумларида энг муҳим вазифани Генрих Мхитарян қойилмақом тарзда бажармоқда.

Антони Марсьяль иккинчи ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб гол урмоқда.

Битта расмда 7та гол ва 3та пас.

Пол Клемент шогирдлари охиригача туриб бера олишмади.

Погба бу мавсум ёрқинроқ нур сочмоқда.

Битта расмда иккита ўйиндаги 5та гол ва 6та пас.


No comment!

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика