RU

Последние новости

13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  0 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  1 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  1 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  20 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  41 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1

"Қизил иблислар" бугун "оққушлар"ни "овлашадими"? (АПЛ. Превью) Новости

"Қизил иблислар" бугун "оққушлар"ни "овлашадими"? (АПЛ. Превью)

Бугун Англия Премьер-лигасида иккинчи тур беллашувларига старт берилади.

Дастлабки турда якунловчи ўйинда майдонга тушган "Манчестер Юнайтед" бу сафар "Суонси"га қарши баҳс билан турни очиб беради. Қуйида ана шу учрашув превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 2-тур
"Суонси" – "Манчестер Юнайтед"

19.08.2017, 16:30
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир)

Пол Клемент бошчилигидаги "Суонси" чемпионатни "Саутгемптон" уйидаги нурсиз дуранг билан бошлади. 3 кун олдин жамоа етакчиси Гулфи Сигурдссон "Эвертон"га ўтиб кетди. Камига, асосий ҳужумчи Фернандо Льорентеда жароҳат бор. Ҳужумдаги бу муаммолар Жордан Айю ва Томми Абрахамлар эвазига ёпилиши мумкин. Лекин, қай даражада ёпилиши номаълум. Айниқса, Сигурдссоннинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди "Суонси"да. Жарима ва бурчак зарбаларини қойилмақом бажариш, узоқдан кутилмаган ва хавфли зарбалар, ўйинни бошқариш каби ҳислатлар исландиялик футболчига янги жамоасида ҳам асосий роллардан бирини бажаришда ёрдам бериши шубҳасиз.



Биринчи турда энг ишончли ўйин ва энг йирик ҳисобдаги ғалабани Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" қўлга киритди. "Қизил иблислар" Ферги амаки кетганидан кейин илк бор мавсумни бунчалик ишонч билан бошлашди. Дастлабки турга бағишланган превьюда жамоа бу йил чемпионлик учун курашадиган кучга эгалигини айтиб ўтган эдик. МЮ барча чизиқларда жуда яхши ўйнади, лекин бу АПЛ ва унда исталган натижа қайд этилиши мумкин. Бугун манчестерликлар фаворит бўлишади, лекин мезбонлардан ҳам сюрприз кутиш мумкин. Ҳозир жамоа таркиби ротациялар қилишга имкон беради. Люк Шоу, Маркос Рохо ва Эшли Янгларда жароҳат бор. Қолганлар соппа-cоғ ва ўйинга тайёр. Биринчи турда Моур жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлган Андер Эррерани захирада қолдирди. Бу Эрреранинг яхши формада эмаслигидан эмас, балки мураббий ўйинчиларни алмаштириб ўйнатишни бошлаб юборди. Эсингизда бўлса, Андер Европа Суперкубогида "Реал"га қарши асосий таркибда тушган эди. Олдинда узоқ ва машаққатли мавсум турганини инобатга олган "Special One" доимий тарзда ротация қилишини тахмин қилиш қийин эмас.



Қизиқ:

- "Суонси" Премьер-илга доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган 12та учрашувнинг бирортасида ҳам нолга ўйнай олмаган;
- "Оққушлар" АПЛда олтита ўйиндан бери ютқазишмаяпти (4 ғалаба, 2 дуранг, 0 мағлубият);
- Бугун Ромелу Лукаку гол урса, МЮ таркибида дастлабки иккита Премьер-лига ўйинида тўп киритган бешинчи футболчига айланади. Бунгача, Златан Ибрагимович, Антони Марсьяль, Федерико Македа ва Луи Саалар мана шундай натижа қайд этишган.



Мураббийлар фикрлари:

Пол Клемент ("Суонси"):
"Бизда ишонч бор, сабаби ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"га қаршилик кўрсата олган эдик. Мухлисларимиз қаршисида яна бир бор тўп тепишни сабрсизлик билан кутаяпмиз".

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Саутгемптон"дек яхши жамоага қарши сафарда бир очко олиш улар учун ажойиб натижа. Шу сабаб, мен жуда оғир ўйин кутаяпман".


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика