"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган
02 сен 18:05
Новости


"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган
Чемпионлар Лигасининг умумий босқичига йўлланмани қўлга киритган Олмаотанинг "Қайрат" футбол клуби Остона шаҳрида ўйинларини ўтказмайди.
Бу ҳақда Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов парламентнинг икки палатаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.
"Олмаотадаги стадион Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (УEФА) тўртинчи тоифали аренаси ҳисобланади. У стандартларга жавоб беради, биз ўша ерда ўйин ўтказишни режалаштирмоқдамиз", – деди вазир Остонада ўйин ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
"Қайрат" илк бор Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида иштирок этади. Қозоғистон жамоаларидан фақат "Остона" 2015 йилда буни уддалаган.
Похожие новости

Комментарии