"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?
13 авг 22:46
Новости


"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?
Ҳозирга келиб, олдинда бизни сўнгги босқич кутиб турибди. Плей-оффнинг сўнгги босқичида учрашувлар уй-сафар тизимида ўтказилади ва икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонган жамоа ЕЧЛ лига босқичига йўлланма олади. Эътиборлиси, даъвогарлар орасида Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби ҳам бор. "Қайрат" учун сўнгги имтиҳон "Селтик"ка қарши бўлади. Бундан ташқари, бизни "Фенербаҳче" – "Бенфика" оловли тўқнашуви ҳам кутиб турибди. Саралашнинг сўнгги босқич ўйинлари 19-20 ва 26-27 август кунлари ўтказилади.
"Ференцварош" – "Қорабоғ" 19 август, 27 август
"Црвена Звезда" – "Пафос" 19 август, 26 август
"Базель" – "Копенгаген" 20 август, 27 август
"Будо Глимт" – "Штурм Граз" 20 август, 26 август
"Селтик" – "Қайрат" 20 август, 26 август
"Рейнжерс" – "Брюгге" 19 август, 27 август
"Фенербаҳче" – "Бенфика" 20 август, 27 август
Маълумот учун, юқоридаги беш жуфтлик чемпионлар йўли орқали бу босқичга етиб келишди. Охирги икки жуфтлик эса лига йўли орқали ЕЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қилади.
Похожие новости

Комментарии
Қайрат Селтикдан ўтса, иккинчи клуби бўлса керак қозоқларни.