RU

Последние новости

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  107 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Қатар термаси мураббийи: "Ўзбекистоннинг кучсиз нуқталари ҳақида гапирмайман, сабаби..." Новости

Қатар термаси мураббийи: "Ўзбекистоннинг кучсиз нуқталари ҳақида гапирмайман, сабаби..."

Осиё кубоги чорак финали доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес ва ўйинчи Саад Ал Шиб иштирок этишди.

- Қатар термаси бош мураббийи ва футболчи Саад Ал Шибнинг Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Маркес Лопес: Ўзбекистон бу Осиё кубогида биз тўқнаш келган энг кучли жамоа. Чорак финал баҳсига тўлиқ тайёрмиз. Футболчилар бу учрашув қанчалик қийин ва муҳимлигини тушуниб туришибди.

- Саад Ал Шиб: Эртага қийин ўйин бўлишини биламиз. Бироқ, учрашувда ғалаба қозонишимизга ишоняпман.

- Жаноб Лопес, сиз бундан олдин "Ал Вакра" клуби бош мураббий бўлгансиз. ОЧЛ саралаш ўйинида "Навбаҳор" жамоасига мағлуб бўлгандингиз. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўша ўйинда қатнашган икки футболчилар бор, масалан Остон Ўрунов ва Жамшид Болтабоев. Ўзбекистон термаси ўйинини анализ қилдингизми?

- Мен ўзбекистонлик ўйинчилар қандай юқори даражада эканини яхши биламан. Ўзбекистон термасининг сўнгги ўйинини стадиондан кузатдим. Рақиб тактикасини яхши анализ қилдик.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистонга қарши баҳс Осиё кубогидаги тўртта ўйиндан қанчалик фарқ қилади? Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида айта оласизми?

- Статистикага қарасак, кўп нарса ўзгариб кетган. Икки жамоа ўртасидаги охирги учрашувлар 2017-2018 йилларда ўтказилган. Бу вақт давомида жамоа таркибидаги футболчилар ва мураббийлар ўзгарди. Матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг кучсиз нуқталари ҳақида гапирмайман, буни айтадиган бўлсам, ўйиндан олдинги режамни ошкор қилиб қўйган бўламан.

- Саад Ал Шиб, Ўзбекистон термасига қарши ўйин ҳақиқий синов бўлади. Бу жамоани ҳақиқий кучини кўрсатиб берадиган учрашув бўладими?

- Ҳамжиҳат ўйин бўйича терма жамоамиз аъло даражада. Ўзбекистонга қарши ўйин чиройли учрашув бўлади.

- Жаноб Лопес, Қатар термаси бошқарувига Осиё кубогига яқин келдингиз. Жамоани 100% ўрганиб олдим, деб ўйлайсизми ёки бунга вақт керакми?

- Қатар Ўзбекистон билан ўйинга зўр тайёрланди. Мен баъзи футболчиларга имконият беришни ўйламоқдаман. Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлиши аниқ. Бизда жуда яхши, тез ва кучли ўйинчилар бор. Жамоа сифатида мусобақадаги энг тезкор жамоа бўлсак керак. Қайта тикланиш учун ҳам етарли муддат бўлди.

- Жаноб мураббий, Қатар амалдаги чемпионлигига қарамай, кўпчилик уларни бу сафар фаворитлар сафига қўшмаяпти. Бу жамоага қўшимча мотивация берадими ёки аксинчами?

- Мен ҳамманинг фикрини ҳурмат қиламиз. Биз ҳозир чорак финалдамиз, буни ҳам кўпчилик кутмаганди. Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Биз яна чемпион бўлмоқчимиз. Танқидлар биз учун яхши мотивация бўлади.

- Саад, жамоадаги атмосфера ҳақида гапирсангиз. Қатар терма жамоасидаги муҳим 2019 йилги жамоа билан қанчалик ўхшаш?

- Анчадан бери жамоадаман, бу шараф. Осиё кубогида аъло кайфиятдамиз. Меҳмонхонада бирга яшаб ака-ука бўлиб кетдик. Ҳар бир ғалабани шу ерда бирга нишонлаяпмиз. Жамоадаги кайфият ўта позитив.

- Жаноб Лопес, ўз қарашларингизни жамоага сингдириш учун сизда етарли вақт бўлдими? Ироқ термаси устози Хесус Касасга бўлган муносабат ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- Ўйинчиларни жуда яхши биламан. Қатарда олти йилдан бери ишлаяпман. Терма жамоани жуда яхши тушунаман. Ҳозир бизда кучли гармония бор. Хесус Касасга бўлаётган муносабатга қўшилмайман. Мураббий бўлиш осон иш эмас. Уни қўллаб-қувватлайман.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика