"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи
05 сен 18:39
Новости


"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи
"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембе билан битим тузишга яқин турибди.
Бу ҳақда "L'Equipe" хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли франциялик футболчи бўйича музокаралар давом этмоқда, трансфер Қатардаги трансфер ойнаси 16 сентябрь куни ёпилгунга қадар амалга ошиши мумкин. Яқин Шарқнинг бошқа клублари, хусусан, Саудия Арабистонидагилар футболчини харид қилишга уринишлари муваффақиятсиз тугади.
Ҳимоячи 2024/25 йилги мавсум парижликлар таркибида 5 учрашувда иштирок этган. Унинг келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг трансфер баҳосини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости

Комментарии