RU

Последние новости

09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  0 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   2 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  3 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   17 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  7 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  7 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

Қани юристлар, майдон сизники! Новости

Қани юристлар, майдон сизники!

Кеча ЎФА расмий сайтида Суперлиганинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор"га ЎФА Ижроқўми қарорига мувофиқ 500 миллион сўмдан жарима солингани ҳақида расмий хабар чиқди.

Гап шундаки, ўтган йил олий лига доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" баҳсида "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев рақибнинг ерда ётган футболчисини айтайин тепишга урингани учун бош ҳакам томонидан четлатилганди. Кейинчалик Ижроқўм Қиличевнинг ишини ўрганиб чиқиб, уни бир йил муддатга четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Лекин "Навбаҳор"нинг мавсумолди ўртоқлик учрашувларида бу футболчи жамоа таркибида кўриниш берди. 

"Бунёдкор" ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев билан боғлиқ масала эса жуда мураккаб. ЎФА унинг ёши кичрайтирилган дея бутунлай футболдан четлатди. Лекин шу ўринда савол туғилади: Дилшод ёшини ўзи бориб кичрайтирганми ёки унга кимдир кўмак берганми? Ҳар ҳолда 15-16 ёшли боланинг хаёлига бу нарса келмаса керак. Ҳолзир бу ерда гўёки Аҳмадалиевнинг ўзи айбдор бўлиб қолгандек. Ваҳоланки, унда нима айб? Айби бировнинг гапига кирганими? Вояга етмаган болани алдашдан осони бормикин? 

Хуллас якунда Дилшод Аҳмадалиев футболдан бутунлай четлатилди. Аммо орадан кўп ўтмай, у "Бунёдкор" машғулотларида кўриниш берди. Керак бўлса, Аҳмадалиев "Бунёдкор"нинг Дубайдаги ўқув-йиғин машғулотига ҳам бориб келди. Лекин шуни айта оламизки, бу ерда Дилдшоднинг ҳеч қандай айби йўқ. У - футболчи ва майдонга тушиб тўп тепяпти, холос. Ҳар ҳолда қўлтиғида битта папкани қучоқлаб қоғозли ишлар билан чопиб юрмаган бўлса керак. 

Шундай қилиб ЎФА Ижроия қўмитаси "Бунёдкор"га ҳам 500 миллион сўм миқдорида жарима солди. Хўш, бу қарор қанчалик тўғри? Айтиш мумкинки, 500 миллион сўм кичкина пул эмас ва "Навбаҳор" учун ҳам, "Бунёдкор"га ҳам бу пулни тўлаш осон бўлмайди. Ҳар иккала жамоа ҳозир моддий томондан бақувват эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб қоляпмиз. Масалан, "Навбаҳор"нинг конкрет ҳомийси йўқ, жамоа мана бир неча йилдирки ҳокимият қарамоғида. "Бунёдкор"га йирик компаниялардан бири "UzTransGaz" ҳомийлик қилмоқда, аммо ташкилотнинг ушбу жаримага муносабати қандай бўлади? Албатта, бу ҳам алоҳида масала. 

Ижроқўмнинг бу ерда яққол ҳақ томони четлатилган иккала футболчининг ҳам мавсумолди ўртоқлик учрашувларида кўриниш бергани. Шу ўринда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клублари четлатилган ўйинчиларни ўртоқлик учрашувларида синаб кўраётгани ҳақида ЎФАни огоҳлантириб қўйиши мумкинмиди? Кейин бу борада яна битта масала турибди. Билишимизча, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари сафида "Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев ҳам бор. Демак, нимадир қарор чиқаришдан олдин Ижроқўм аъзолари йиғилиши ва ҳамма биргаликда қарор чиқариши лозим бўлган. 

Айтайлик, Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилишидан Мурод Алиевнинг хабари бўлганми? У киши Ижроқўм аъзоси сифатида ўша йиғилишда қатнашганми? Ёки бўлмаса ҳар иккала клубга жарима солинишидан олдин клубга бу борада хат юборилганми? Ҳеч бўлмаса, шу-шу футболчилар ҳалиям ўйнаб юрибди, эҳтиёт бўлинглар деган маънода ЎФА томонидан огоҳлантириш берилганми? 

Кўриб турганингиздек, саволлар кўп, бироқ бу саволларга жавоб топиш эндиликда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клубларида фаолият юритаётган юристларнинг зиммасидаги иш ҳисобланади. Кўплаб жойларда бу каби муаммоларни ҳал қилишда юристлар ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Улар барчасига қонун доирасида жавоб топишга ҳаракат қилишади. Шундай экан, ҳурматли юристлар, майдон сизники! Бу борада ким қанчалик ҳақ? Марҳамат, клуб юристининг иши клуб манфаатини қонун доирасида ҳимоя қилишми, демак бу борада охиригача курашиш ҳам авваламбор Сиз бажаришингиз керак бўлган иш ҳисобланади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика