RU

Последние новости

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  4 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  25 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади Новости

Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади

Қирғиз футбол иттифоқи президенти Қамчибек Ташиев бошчилигидаги делегация 9 июнь куни Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига гувоҳ бўлди.

ҚФИ вакиллари ўйин давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари – президент Баҳодир Қурбонов ва биринчи вице-президент Равшан Эрматов билан учрашди.

КФИ раҳбари Қамчибек Ташиев қўшни давлат футбол ассоциацияси вакилларини Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклади. 

"Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларининг ажойиб ва маҳоратли ўйинлари билан Марказий Осиё минтақасининг барча давлатларига ўрнак бўлишди ва шу билан бирга орзулар ушалишини исботлади. Биз бўлажак Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термасини чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз", – деди КФИ раҳбари. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари табрик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ривожи, ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ёрдам доимий равишда мустаҳкамланиб боришини тилашди. Учрашувда томонлар қўшма ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика