RU

Последние новости

13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  27 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  7 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   14 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  32 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  20 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0

Қаҳрамон Баходиров: “Гранд жамоаларига қарши баҳс олиб борганда руҳан тайёр бўлиш керак” Новости

Қаҳрамон Баходиров: “Гранд жамоаларига қарши баҳс олиб борганда руҳан тайёр бўлиш керак”

“Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 16-турида ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан асли жиззахлик  ва ёшликдан “Сўғдиёна” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган,ҳар бир ўйинда жонини бериб,жамоашарафини ҳимоя қилаётган Қахрамон Баходиров билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Давралар оралиғида тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз.
-Давралар оралиғида  жамоа яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлишди. Машғулотларни Зомин тоғ ён бағирларида бошлаган бўлсак,кейинчалик Тошкентда давом этди ва у ерда биз бир нечта назорат учрашувларини ҳам ўтказдик. Тайёргарлик ҳақида ижобий фикр билдираман.

- Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз? Келганлар ва кетганлар борасида фикрларингиз.
- Жамоадан кетганлар жуда яхши футболчилар ва жуда яхши дўстларим. Футбол шунақа кимдир келади, кимдир кетади. Янги келган футболчилар ҳам жамоа билан киришиб кетди. Ҳозирги кунда аҳил бир оиладекмиз.
 
- Иккинчи давранинг илк ўйинларида жамоа  чемпонатимизнинг гранд жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
-Ҳақиқатдан ҳам иккинчи даврвнинг илк ўйинлари анча оғир ўйинлар бўлиши табиий. Биз ўз майдонимизда “Бунёдкор”, “Локомотив”ни қабул қилсак, сафарда “Олмалиқ”қа қарши баҳс олиб борамиз. 19-турда эса “Насаф”ни қабул қиламиз. Лидер жамоаларга қарши баҳс олиб борамиз. Шахсан мани фикрим,бундан қўрқиш керак эмас. Фақатгина уларга муносиб қаршилик кўрсатиб, ғалаба қозониб, шу ўринда  тининмай меҳнат қилиб, мухлисларни хурсанд қилиш мақсадимиз.


 
- “Бунёдкор”га қарши баҳс олдидан фикрларингиз.
-Ким майдонга тушишидан қатъий назар жамоада руҳий тайёргарлик кучли бўлиш керак деб ўйлайман. Майдонга тушиб ғалабага эришиш керак. “Бунёдкор” жамоасини бошқараётган инсонни жудаям ҳурмат қиламиз. Бу инсон ватанимиз довруғини дунёга танитган инсон. Миржалол Қосимовни жудаям ҳурмат қиламиз. “Бунёдкор” жамоасига ҳурматни сақлаган ҳолда, бизнинг мақсадимиз майдонга чиқиб ғалаба қозониш.

- Сиз асли Жиззахликсиз. Жиззахнинг бош жамоасини шарафини ҳимоя қиласиз. Майдонга тушаётган пайтингизда бу сизга қўшимча босим келтирмайдими?
-Ҳар доим жиззахлик мухлислар қаршисида майдонга тушганимда фақат ғалаба ҳақида ўйлайман. Бу менга қўшимча босим келтирмайди аммо мағлубиятга учрашдан қўрқаман.

- Интервью учун катта раҳмат. Мухлисларингизга қандай тилакларингиз бор?
-Мухлисларга тилагим, доимо жамоамиз ўйинларига келишсин бизни қўллаб-қувватлашсин. Жамоанинг олдингақараб интилишига сабачи бўлишсин. Уларга  ҳар доим соғлик тилайман. Инсон учун топилмас бойлик соғлик тилайман.Шу ўринда вилоятимиз футболига ўз хиссасини қўшаётган унинг ривожи учун меҳнат қилаётган клуб раҳбариятига ҳам миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман.

Дилдора Холбоева“Сўғдиёна”матбуот котиби

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика