RU

Последние новости

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  0 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  16 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  25 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Қадрланмаган қадрлилар Новости

Қадрланмаган қадрлилар

Тунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадан Тошкентга қайтиб келди.

Жаҳон чемпионати-2021даги иштирокини нимчорак финалда Эронга қарши 8:9 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган жамоамиз Вильнюс - Истанбул - Тошкент йўналиши бўйлаб тун ярмидан оққанда пойтахтимизга етиб келишди.

ФОТО  ЖЧ-2021. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди ГАЛЕРЕЯ

Мундиалда футзалчиларимиз мухлислар меҳрини қозона олишди. Тўғри, биз унда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритдик. Лекин, Россия ва Эрон билан ўйинлар, ундаги мағлубиятлардан кейин ишқибозлар йигитларни бирдек олқишлашди. Улар шунчалик муносиб ўйин кўрсатишдики, ҳатто мағлубиятдан кейин ҳам олқиш олишда давом этишмоқда.


Футзалчиларни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига уларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ вакиллари чиқишди. Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек...

Лекин, негадир аэропортда ЎФА раҳбариятидан фақатгина бош котиб Аваз Максумов бор эди. Бўлдими?

Футзалчиларимиз юртимиздан учиб кетишаётганда уларни кузатиб қўйгани ҳеч ким чиқмаганди.


Лекин, Литвадаги ўйинлардан кейин кутиб олишга бошқача тайёргарлик бўлишини кутгандим. ЎФА раҳбарияти чиқишини, карнай-сурнай ва  гуллар билан кутиб олинишини кутгандим. Сабаби, бу йигитлар амалдаги ЖЧ финалчиси Россия ва амалдаги бронза медаллари соҳиби Эрон билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб беришди. Улар энди кўпчилик учун қадрлиларга айланишди. Аммо, ўша қадрлилар кеча ЎФА томонидан қадрланишмади. Футзалчилар мундиалдаги иштирок учун моддий рағбатлантирилиши турган гап. Аммо, аэропортда муносиб кутиб олиш бу умуман бошқа нарса. Ҳар қандай инсон қилган меҳнатлари қадрланишини кўришни хоҳлайди. Делегациямизнинг ҳар бир аъзосига бир боғламдан гул ва ҳеч бўлмаганда иккитадан карнай-сурнай қимматга тушмасди. Фақатгина бу нарсага эътибор қаратиш лозим эди холос.

Жаҳон чемпионатида 4та ўйиндан 3тасини ютқазганимиз рост, лекин изоҳларда ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларга эътибор қаратинг. Уларнинг 99 фоизи ижобий ва йигитларни олқишловчи фикрлар. Шунча меҳр ва олқишга ўз меҳнати билан эришганларни чиройли қилиб кутиб олиш ҳам керак эди. Терма жамоамиз вакилларининг оила аъзолари, мухлислар ва кутиб олиш учун чиққан барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдириб кетишни хоҳлардим.

Бошқа терма жамоаларимизни гуллар ва турли совғалар билан кутиб олишни қойиллатамиз. Футзалчилар ҳам шундай муносабатга муносиб.

2019 йил Олмалиқнинг АГМК футзал жамоаси Бангкокда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни олганидан кейин Тошкентга қайтиб келишганда клуб раҳбарияти уларни мана шундай тарзда кутиб олгани чиқишган. Ёқимли-а?!


Яхши ҳам аксар ўйинчиларни оила аъзолари гуллар билан кутиб олишди. Бўлмаса ким гул берарди уларга?


Шунга қарамай, футзалчиларимиз энг муҳим нарсага эриша олишди - мухлислар меҳри!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика