RU

Последние новости

09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  0 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  6 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  6 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  16 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  8 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0

ПСЖнинг нархи "Реал"дан икки баравар қиммат? Лекин бу факт Новости

ПСЖнинг нархи "Реал"дан икки баравар қиммат? Лекин бу факт

Европанинг топ-клублари ҳозирги таркибни йиғиш учун қанча пул сарфлашган?

ПСЖнинг бошланғич таркиб нархи = 653 миллион евро.

Айтайлик, Мбаппе ПСЖга бутунлай ўтгандан сўнг, Унаи Эмери футболчиларни жойлаштиришда 4-3-3 схемасидан фойдаланди: Ареола — Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва, Курзава — Тиаго Мотта, Верратти, Ди Мария — Неймар, Мбаппе, Кавани.
Ана энди, баъзи нархларга тўхталиб ўтсак. Алфонсо Ареола — ПСЖ тарбияланувчиси — парижликлар шу йилнинг ёз ойида жамоага эркин агент сифатида қўшилган Дани Алвесга тўланган миқдордаги маблағни ҳам сарфлашларига тўғри келмади. Лекин бу қоидадан мустасно ҳолат ҳисобланади. Марказий ҳимоячилар Тиаго Силва ва Маркиньоснинг умумий нархи 75 миллион еврони ташкил этган бўлса, биргина Курзаванинг нархи 100 млнга тенг деб баҳоланди. Икки ярим ҳимоячи Тиаго Мотта ва Марко Верратти бор-йўғи 24 млн евро бўлса, лекин Анхель Ди Мария 63 млнга лойиқ деб топилди. Ҳужумда Эдинсон Кавани 65, Неймар ва Мбаппе 222 млн еврога баҳоланди. Бу ақлбовор нарх бўлгани учун ҳам “Моноко” ўзига фойдали бўлган шартлар асосида ҳам товон пули тўлашдан вос кеча олмайди. Бу бошланғич таркибни тузиш учун жами 653 млн евро сарфлаш зарур. Ҳа, Мбаппега бир йилдан сўнг пул тўлашади. Лекин яна шу ерда Ди Марияни Рабьога алмаштириб, умумий харажатларни бироз камайтириш мумкин. Лекин бунда сиз 40 миллионлик Дракслер ва Лукас ҳақида ҳам унутмаслигингиз даркор. Умуман олганда, маблағлар сонини чалкаштириб юбормаслик учун, “653 миллион евро” вариантида тўхталиб турамиз. Нима деб ўйлайсиз, уни ким билан таққослаш мумкин? ПСЖ энг юқори марраларни кўзлаётганини инобатга олиб, Чемпионлар лигасида 2 маротаба кетма-кет ғалаба қозонган “Реал”нинг бошланғич таркибига эътибор қаратиш лозим.


“Реал” = 351 миллион евро.
Навас (10) — Карвахал (1,5), Рамос (27), Варан (10), Марсело (6,5) — Каземиро (6), Модрич (30), Кроос (30) — Бэйл (101), Роналду (94), Бензема (35)

Тасаввур қиляпсизми, “Реал”нинг бошланғич таркиб нархи ПСЖ га қараганда икки баробар арзонроқ. Ва бу юз миллионлик Бэйл билан шундай нархда ҳисобланмоқда. Агар бу таркибда 100 миллионлик Бэйл билан воқеалар шу йўсинда кетаверса, Иско ҳамкасбини “сиқиб” чиқарса, кўрсаткич 280 млнга тушиб кетади. Ёки фараз қилайлик, Асенсио яқин келажакда ҳужумда Роналдунинг ўрнини эгаллайди. Марко бор-йўғи 3,5 млнга сотиб олинган. Криштиану бўлса уни ўзининг ўринбосари деб билади. Сайёрамизнинг энг яхши ярим ҳимоячилари Кроос ва Модрич ўртача пулга сотиб олинган. Навас эса “Реал”да юлдузига айланди. Бу ҳимоячилар анчадан бери биргаликда фаолият олиб боришади. Карвахаль 5 млнга “Байер”га ўтиб кетган бўлса, 1 йилдан сўнг 6,5 млнга яна қайтиб келган. Шунинг учун ҳам, унинг баҳоси ҳозирда 1,5 млн ташкил этади. Лекин айтишга энг муносиби — Каземиро. Уни иккинчи жамоага сотиб олишган эди. У эса дунёдаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб етишди. Бир неча йил олдин “Реал”ни “пул солинадиган қопча” деб аташгани бироз ёддан кўтарилди, тўғрими? Шунинг учун ПСЖни ҳам “Манчестер Сити”, “Челси” ёки “Юнайтед” билан солиштириш тўғрироқ бўлади.  


“Манчестер Юнайтед” = 440 миллион евро
Де Хеа (25) – Валенсия (19), Байи (38), Фил Джонс (19), Блинд (17) – Погба (105), Матич (45) – Мхитарян (42), Мата (45), Рэшфорд (0) – Лукаку (85).

Умумий харажати “Реал”дан деярли 100 млнга қимматроқ бўлса-да, сўнгги йиллардаги ютуқларини бу жамоа билан солиштириш бироз мушкул. 5 футболчининг нархи 40 млн евродан бироз қимматроқ бўлса-да, олтинчи футболчи ҳисобланган биргина Байининг нархи деярли шунча. Бу ерда Погба 105 млнга баҳоланган бўлса, Рашфорд бўлажак тарбияланувчи сифатида клуб ғазнасидан олиб ташланди. 


“Манчестер Сити” = 487 миллион евро
Эдерсон (40) – Уолкер (51), Компани (8), Стоунз (56), Менди (58) – Фернандино (40), Давид Силва (29), Де Брюйне (74), Стерлинг (63) — Агуэро (36), Жезус (32).

“Сити” пулини аямаяпти, аммо ПСЖга етиб олишнинг иложи бўлмай қолди. Парижликларни қўя туринг, ким нима деса ҳам, ҳозир “Сити”да унча-мунча клуб ҳавас билан қарайдиган захира футболчилари жам бўлган. Бернарду Силва, Данило, Отаменди, Сане ва Гюндоган, шунчаки мисол учун. Ва бу борада инглизлар ПСЖ трансфер сиёсатига жуда ўхшаш йўлдан кетмоқда. Шунчаки “Ман Сити”га Неймарники бўлгани каби катта трансфер етишмади. Масалан — Месси. Агар шайх Мансур сўзини амалда исботлаб, Мессини 300 миллионга сотиб олгандами...


“Челси” = 324 миллион евро
Куртуа (9) — Рюдигер (35), Давид Луис (35), Аспиликуэта (9) — Маркос Алонсо (23), Канте (36), Фабрегас (33), Мозес (12) — Азар (35), Виллиан (35), Мората (62).

“Челси” Манчестер клублари билан таққосланганда аҳволи жуда тангдек. Бу борадаги кўрсаткичларда лондонликлар бор йўғи “Реал” билан бир даражада. Ўтган мавсум, “кўклар” АПЛ чемпионлигини нишонлашганда, Моратанинг ўрнида Диего Коста, Рюдигернинг жойида Жон Терри ҳаракат қилганди, яъни ундан ҳам камроқ чиқим. Хаттоки, клублари “пулга чўмилувчи” Премьер-Лигада ҳам, моддий томонлама қудратли бўлиш, барчасини ҳал қилмаяпти.



Сўзимиз исботи сифатида яна бир нечта клуб таркибларига назар ташлаймиз: “Бавария”, “Барселона”, “Ювентус” ва “Атлетико”.


“Барселона” = 309 миллион евро
Тер Штеген (12) — Семеду (31), Юмтити (25), Пике (0), Альба (14) — Бускетс (0), Паулиньо (40), Иньеста (0) — Дембеле (105), Месси (0), Суарес (82).

“Барселона”га Пике, Бускетс, Иньеста ва Месси текинга келган. Бу футболчиларни “текин”га келиши ғалати туюлади-а?! Энди тасаввур қилиб кўринг, мана шу футболчиларни сотиб олиш учун қанча маблағ керак бўлар эди? Ҳозир таркибга 105 миллионлик Дембеле қўшилди, аммо у ҳам ўзини қай даражада кўрсата олиши ҳали номаълум. Бир эсланг-а, бундан бир неча йил аввал таркибда Пуйол, Вальдес ва Хави ҳам бор эди. “Барселона” эса Европада ўзига тенг келадиган рақиб қидириб қолганди. Ваҳоланки, ўша таркиб тўлиқлигича академия футболчиларидан иборат бўлганига нима дейсиз?
Дембеле — бугунги кун “Барселона”сининг энг қиммат футболчиси!


“Бавария” = 255.15 миллион евро
Нойер (30) — Киммих (9), Зюле (20), Хуммельс (35), Алаба (0.15) — Видал (37), Алькантара (25) — Роббен (24), Хамес (50), Рибери (25) — Левандовски (0).

Немис клуби бу борада қандай иш олиб боришни яхши билади ва қимматга футболчи сотиб олмайди. Таркибдаги Хамес (50 млн евро) ҳали сотиб олинмаган, бу трансфер кейинги йил ёзда амалга ошиши мумкин. Агар “Бавария” шуни лозим топса. Ижара учун тўланган пул ва товон пули қўшилганда тахминан 50 миллион еврони ташкил қилади. Бундан келиб чиқадики, асосий таркиб мюнхенликларга ПСЖникидан 2,5 баробар арзонроққа тушган. Келгусида жамоалар майдонда тўқнаш келишса (Чемпионлар Лигасида яқинда бунинг гувоҳи бўламиз), ким фаворит бўлади деб ўйлайсиз?


“Ювентус” = 337 миллион эвро
Буффон (53) — Лихтштайнер (10), Бенатия (17), Кьеллини (8), Алекс Сандро (26) — Матюиди (20), Пьянич (32) — Куадрадо (20), Дибала (40), Манджукич (21) — Игуаин (90).
Чемпионлар Лигаси финалчисининг асосий таркиби вазиятга қараб бироз ўзгариши мумкин. Аммо нархда бу унчалик сезилмайди. Аввалроқ асосий таркибда Бонуччи, Кьеллини ва Барцальи ўйнаганда бу кўрсаткич ундан ҳам пастроқ эди. Андреа ўз вақтида “Вольфсбург”дан бор-йўғи 300 минг еврога келганини биласизми? Буффонга катта маблағ тўланган. Аммо унга шунчалик кўп вақт бўлдики, уни ҳисобдан чиқарсак ҳам бўлади. Ўтган ёзда (текинга келган) Погбани ўша вақт учун рекорд суммага сотишга келишиб олган клуб раҳбарияти, Игуаинга унинг бир қисмини сарфлади ва ҳозирда айнан Гонсало таркибнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.



“Атлетико” = 119 миллион евро
Облак (16) — Хуанфран (4), Годин (8), Хименес (1), Фелипе Луис (8) — Габи (3), Сауль (0), Коке (0), Феррейра-Карраско (17) — Гамейро (32), Гризманн (30).

Ва сўзимиз якунида “Атлетико”дан ўзига хос мастер-классни тақдим этамиз. “Матрасчилар” “Реал” ва “Барселона”дек гигантларни ортда қолдириб Испания чемпиони бўла олишган, Чемпионлар Лигасида икки бор финалга қадар етиб боришди. Париж учун бу ҳамон орзулигича қолмоқда. Таркиб эса арзимаган пулга йиғилгани эътиборга лойиқ. 400 миллионга икки футболчи хариди эмас, айнан “Атлетико” мисолидагидек иш юритиш футболга бефарқ бўлмаганларни ҳайратга солиши ва уларга бир олам завқ улашиши зарур.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика