RU

Последние новости

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади Новости

ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади

Кеча — 6-январь куни Ассоциация ва Лига раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва унда ЎФА техник директори Ги Киала ҳам иштирок этди.

Учрашувда Суперлига клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борадиган мутахассислар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Сир эмаски, бу лавозим учун Про лицензияси талаб этилади. Айни вақтда мазкур лицензияга эга маҳаллий мутахассислар саноқли ҳисобланади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бироз танаффусдан сўнг Про лицензияси учун навбатдаги ўқув курси старт олди. Унда 21 нафар мутахассис таҳсил олаётган бўлиб, шундан 17 нафари маҳаллий мураббийлар ҳисобаланади. Бу ўз-ўзидан жорий мавсум сўнгида Про лицензиясига эга Ўзбекистонлик мутахассислар сони яна бир неча нафарга кўпроқ бўлишини англатади.

Январь ойидан эътиборан профессионал футбол клуби мақомини олиш учун даъвогар клублар ОФК лицензиялашидан ўтишни бошлади. Бунда улар ОФК платформасига Про лицензиясига эга шахсни бош мураббий сифатида юклаши лозим. Кечаги учрашувда ОФК талаби муҳокама қилинди ва 2025 йилда Про курсига таҳсил олаётган мутахассисларга Суперлига ёки Пролига клуби бош мураббийи сифатида Лига рўйхатидан ўтишга рухсат берилди. Бу ўз навбатида футбол клубларида танлов имкониятини оширади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика