RU

Последние новости

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги) Новости

Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Футбол" телеканалига берган интервьюсида клубларнинг хусусийлаштирилиши амалиётини университетлар ва футбол академиялари жамоалари орқали тартибга солиш ва жадаллаштириш масаласига урғу қаратди.

2030 йилга қадар футбол клублари тўлиқ хусусийлаштириладиган бўлса, бу жараённи келгусида дуч келишимиз мумкин бўлган муаммоларга ечим бўла оладиган конкрет ғоя эканини тушунсак бўлади.



ЎзПФЛ айни ғоя бўйича юришни аллақачон бошлади, 2024 йилги мавсумдан вилоят футбол академиялари Биринчи лигага жалб этилди. Миллий чемпионатларимизда университет футбол жамоалари пайдо бўлди, "ФарДУ" ва "БухДУ" номлари билан ташкил этилган клублар Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларга жалб этилди. Бу борада "ФарДУ"нинг мақсадлари жиддий экани маълум бўлди, жамоа Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ чемпионатнинг бронза медалларига эга чиқди. Ушбу натижа ортидан ЎзПФЛ расмий сайти 2025 йилги мавсумдан Ўзбекистон Про-лигасида "ФарДУ" номли янги иштирокчи пайдо бўлганлигини эълон қилди.



Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби 2021 йилги мавсумдан олийгоҳ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ташаббуси билан алоҳида эътиборга олинди. Бундаги мақсад университетда таҳсил олаётган талаба ёшларни кенг миқёсда спортга жалб этиш, футбол спорт турининг оммавийлигини янада ошириш ҳамда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган эди. Университет қошида ташкил этилган футбол клубига кўрсатилаётган тез орада ўз самарасини берди, жамоа 2023 йилги мавсумда Фарғона вилояти Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритди. Ушбу натижа "ФарДУ" футбол клубига Биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди. 2023 йил декабрь ойида Сурхандарё вилоятида ташкил этилган Биринчи лигага ўтиш турнирида "ФарДУ" мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва 2024 йилги мавсумдан ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган Биринчи лигада иштирок этиш имкониятига эга бўлди. "ФарДУ" ортда қолган 2024 йилги мавсумда Биринчи лиганинг Шарқий минтақасида 2-ўринни қўлга киритди. Ғарбий ва Шарқий минтақанинг 8 та энг кучли жамоалари иштирокида ташкил этилган мавсумнинг якуний финал босқич ўйинларида 3-ўринни қўлга киритиб, дебют мавсумидаёқ Биринчи лиганинг бронза медалларига эга чиқди.



Ўзбек футболида профессионаллик сари аниқ мақсадлар билан одимлаётган футбол клуби пайдо бўлаётгани ортидан 2024 йил ноябрь ойининг сўнги кунларида ЎзПФЛ делегацияси Фарғонага ташриф буюрди ва жамоа раҳбарияти билан келгусидаги мақсадлар ҳамда лицензиялаш талабларини бажариш юзасидан учрашув ўтказди. Ана шу учрашув доирасида клуб мутасаддиларига Суперлига ва Про-лига клубларига қўйиладиган лицензиялаш талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди. "ФарДУ" мазкур талабларни бажариш учун тезда ишга киришди, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда клуб стадионида қайта реконструкция ишлари бошланди. Хусусан, стадион трибунасидаги ўриндиқлар янгиланди, футбол майдонига Испания давлатидан келтирилган майса уруғлари экиб чиқилди. Жамоа ўз стадионини лицензиялаш талабларига тўлиқ мос ҳолга келтиргунига қадар Про-лига ўйинларини ўтказиб туриш учун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони билан келишувга эришди. Шунингдек, аввалдан шакллантириб келинаётган U-19 ёшлар жамоасини Лига рўйхатидан ўтказиш ишлари декабрь ойидаёқ бошланди. Клуб томонидан амалга оширилаётган мақсадли ҳаракатлар ортидан кириб келган янги 2025 йилнинг илк кунларидаёқ ЎзПФЛ расмий сайти орқали "ФарДУ" Про-лига иштирокчилари сафига қўшилгани маълум қилинди. Университетлар қошида футбол клубларининг ташкил этилишига ҳукумат даражасига ҳам эътибор берилмоқда. Хусусан, бунга ёрқин мисол тариқасида Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадовга Спорт вазири Адҳам Икромов томонидан "Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати" музейида ташкил этилган маросимда "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони топширилди.



"ФарДУ" клубининг мураббийлар штабида футболимизнинг таниқли вакилларидан Сергей Лебедев ва Абдусамад Дўрмоновлар фаолият олиб боришмоқда. Жамоа таркибида университет талаба-ёшлари билан бир қаторда Абдухолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Ибоджон Абелфазов, Санжар Зокиров, Достон Рашидов, Нозимжон Бобожонов каби тажрибали футболчилар ҳам ҳаракат қилишмоқда. Ортда қолган мавсумда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Абдухолиқ Қурбонов ҳам ҳозирда ушбу олийгоҳ талабаси ҳисобланади. Шунингдек, клуб Про-лига янги мавсуми олдидан Фарғона футболининг таниқли вакилларидан ҳисобланган Шукурали Пўлатов трансферини ҳам эълон қилди. Айни кунларда янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини Фарғонада ташкил этаётган "ФарДУ" таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика