RU

Последние новости

02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  0 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  4 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  11 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  7 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  31 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3

Превью. “Насаф” - “Динамо” Новости

Превью. “Насаф” - “Динамо”

Теги :  НасафДинамо
Шу ҳафтанинг 20-21 октябрь кунлари мамлакатимиз футбол ишқибозлари олий лиганинг қизиқарли учрашувларига гувоҳ бўлишади.

Жумладан, олий лига 25-тури доирасидаги “Насаф” - “Динамо” учрашуви ҳам ана шундай учрашувларнинг биридир.

ЎзПФЛ 25-тур
“Насаф” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)
20.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошк.вил.) Султонмурод Улфатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
 
Бу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

“Насаф” мана етти учрашувки, зафарли одимларини давом эттириб келмоқда. “Аждарлар” чемпионатдаги кейинги кетма-кет олти учрашувда ғалабага эришишди. Бу учрашувларда ўз дарвозасидан биронта тўп ўтказиб юборишмади. Бу билан айтмоқчимизки, “Насаф” футболчиларининг айни пайтдаги  кайфиятлари аъло даражада.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  37 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 52:35га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 13 май куни Самарқандда ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган. 2016 йилги мавсумда “Динамо” олий лигада иштирок этмаган.


Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган. Икки учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган уч учрашувда кучлар тенг келган.

Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 46та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик  “Насаф” томонида 31:15.

Эътиборингизга,  Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.06.2015. “Насаф” – “Динамо” 2:0
15.03.2014. “Насаф” – “Динамо” 1:0
20.06.2013. “Насаф” – “Динамо” 3:2
21.11.2012. “Насаф” – “Динамо” 2:1
30.07.2011. “Насаф” – “Динамо” 0:1

“Динамо” сўнгги бор 2011 йили Қаршидан уч очко билан қайтган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” ҳозиргача йигирма тўрт учрашув ўтказди. Уларнинг ўн бештасида ғалаба, икки учрашувда дуранг ва етти учрашувда мағлубиятга учраган. Очколари сони 47та. Турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди.

“Динамо” жамоаси йигирма тўрт учрашувдан сўнг 26 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Ўтган учрашувларнинг олтитасида ғалаба, саккизтасида дуранг ва ўн учрашувда мағлубиятга учраган.

Мазкур жамоалар ана шундай кўрсаткичлар билан ўзаро учрашувга етиб келишди.


Жамоалар тўпурарлари

“Аждарлар” ҳозиргача рақиблари дарвозасини 44 марта ишғол қилган. Шулардан биттасини  автогол ташкил қилади. Жамоамиз тўпурарлар рўйхатида Драган Черан карвонбошилик қилмоқда. Бу ҳужумчимиз шу пайтгача рақиблар дарвозасига 13та гол киритган.

“Динамо” жамоасининг футболчилари бу йилги чемпионатда рақиблари дарвозасига жами 19та гол киритишди. Шулардан биттасини  автогол ташкил қилади. Айни пайтда жамоа тўпурарлар рўйхатини Амиржон Сафаров бошқариб бормоқда. Бу футболчи ҳисобидаги голлар сони - 4та.

Учрашув ҳакамлари ҳақида

“Насаф” – “Динамо” учрашувини ФИФА ҳаками Виктор Серазетдинов бошқарадиган бўлди. Қанотларда унга Андрей Цапенко ва Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувдаги ҳакамлар ишини Сайфиддин Ирматов назорат қилади.

Ушбу учрашувга ПФЛ вакили сифатида Роман Черников ташриф буюради.

Виктор Серазетдинов бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Яъни, битта кубок баҳси ва битта чемпионат учрашуви. Бу учрашвларнинг биттасида дуранг ва бир учрашувда ғалаба қозонган.


Ўринбосарлар ҳақида

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 19 октябр куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.

Ёшларимиз мана 10 учрашувки майдонни мағлубиятсиз тарк этишмоқда. Улар 24 учрашувдан сўнг 38 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

“Динамо” ёшлари эса 24 учрашувдан сўнг 18 очко билан 15-ўринни эгаллаб туришибди.

“Насаф” – “Динамо” учрашувига марҳамат қилинг, азиз футбол ишқибозлари!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика