RU

Последние новости

22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  3 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  4 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  25 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  28 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  23 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор" Новости

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"

Мамлакат миллий чемпионатининг 24-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 21 маротаба куч синашишган. Натижаларда табиийки юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрамиз. Тошкентликлар 17 та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Яна иккита учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги фарқ: 45-18.

Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Тошкентда кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди. Эътиборга молик жиҳати, мазкур ўйинда ҳар иккала жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Учрашувнинг 10-дақиқасида бекободлик Достонбек Ҳамдамов бунёдкорчиларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Алишер Зиёвуддинов ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа ўйинчилар 11 мертлик белгидан жарима зарбаларидан фойдалана олишмади. 64-дақиқада Мирғиёс Сулаймоновнинг зарбасини Муроджон Зуҳуров тўсган бўлса, 78-дақиқада “Металлург” дарвозабони Зафар Сафаев ўзини кўрсатди. У биринчи гол муаллифи Достонбек Ҳамдамовга иккинчи марта муваффақият қозониш имкониятини бермади.

Бекободда ўтган барча учрашувлар:

16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.10.2014 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
17.08.2013 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
27.09.2012 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:3
23.10.2011 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:1
19.03.2010 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1
25.06.2009 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:4
17.08.2008 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2007 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1

Бекободдаги ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Металлург” ўз майдонида фақат бир бор “Бунёдкор”дан устун келган. Яна битта учрашувда очколарни баҳам кўрган. Бу ўтган йилги мавсумда кузатилганди. Қолган ўйинларда эса “Бунёдкор” Бекободдан уч очко билан қайтган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика