RU

Последние новости

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  11 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  26 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз" Новости

Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Предраг Роган фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизилқум" ва "Динамо" футболчиларини яхши ўйин билан табриклайман. Доимгидек биринчи бўлимда жуда яхши вазиятларга эга бўлдик. Аввалги турларга қараганда шогирдларимнинг ўйини кучайди. Ғалаба қозонишни истагандик. Аммо бу – футбол. Рақиб сафида сифатли ўйинчилар борлигини билардик. Тажрибали ижрочиларга қарши ўйнаш осон бўлмади.  Натижадан қониқиш ҳосил қилдим", – дейди Роган. 

- Суперлигада гол урмаган фақат "Динамо" қолди. Тўпнинг дарвозага киришида омад етишмаяптими ёки яна бошқа омиллар ҳам борми?

- Омаддан ташқари сифат ҳам муҳим. Масалан, "Пахтакор", "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ёки мана бугун қулай вазиятларни кўкка совурдик. Шунга қарамай, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Мен бундай ишқибозларни кўрмаганман. Ҳаттоки машғулотларимизни эътиборсиз қолдиришмади. Ишлашда давом этишимиз керак. 

- Шоҳмалик Комиловнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Унда жароҳат бор. Ўйлайманки, оралиқдаги танаффусда у тикланишга улгуради. "Бунёдкор"га қарши баҳсгача майдонга тушишга тайёр бўлса керак.





Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика