RU

Последние новости

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  52 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  289 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди" Новости

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди"

Тунда ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шаржа" билан баҳс олиб борди.

Афсуски, "шерлар" амирликларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Биз учун ёмон натижа. Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин.

Юқори савияли футболчилар кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Бизда Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.

Рашидовнинг ҳолатини тўлиқроқ энди билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.

"Шаржа" гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин", - деди Хюистра.


Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар тўртинчи турда яна бир-бирларига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 23 апрель санасида бўлиб ўтади, ўйиннинг бошланиш вақти 23:00.

ОЧЛ-2021 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОЧЛ-2021

Рейтинг: -75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика