RU

Последние новости

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  43 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  283 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда" Новости

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда"

Теги :  "Пахтакор"
"Шаржа" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббийи Питер Хюистра ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.

Хюистра: - Бизни уч кун ичида "Шаржа" билан ўтадиган икки ўйин кутмоқда. Бундай қисқа муддатда бир рақиб билан тўқнаш келишни ўзига хос ҳолат деб айтиш мумкин. Жамоалар учун қизиқарли тўқнашув бўлади. Биз ўйинга яхши тайёрланяпмиз. Рақибнинг аввалги беллашувларини таҳлил қилиб чиқдик. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

"Шаржа" гуруҳда тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шу сабабли бу жамоани учрашувдан аввал устунликка эга деб ҳисоблайман. Уларда яхши жамоа шаклланган, савияли футболчилари бор.

Жамоалар учун ҳақиқий синов тўртинчи ўйиндан бошланади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тетик ҳолда сақлаш, руҳий тайёргарлиги устида ишлаш осон бўлмайди. Шунинг учун бутун жамоа, мураббийлар штаби учун қизиқ давр. Рамазон ойи экани сабабли жамоани тетик ушлаб туришда кўп ишлаш керак.


Рашидов: - Эртага қизиқарли футбол бўлади. "Шаржа" яхши жамоа, лекин биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ютуқ билан гуруҳда пешқадамга айланиб олишни хоҳлаймиз. Бу беллашув деярли олти очколик тўқнашувга айланади. Мақсадимиз фақат ғалаба.

"Жазира"да ўйнаган пайтим "Шаржа" кучайиб, чемпионга айланганди. Лекин энди "Пахтакор"да ўйнаяпман. Бу Чемпионлар Лигаси, умуман бошқа мусобақа. Биз ўзбек футболининг кучини кўрсатишни истаймиз. Жамоадошларим билан бор кучимизни берган ҳолда ютуққа эришишни истаймиз.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика