RU

Последние новости

10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  9 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  2 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  69 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1

Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди Новости

Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди

Футбол агенти Рауль Абдураҳмонов "Финт Тураева" подкастида Питер Одемвингие 2019 йилда "Бунёдкор"га ўтиши мумкин бўлганини айтди.

- Биз музокаралар олиб бордик. Питер бу ерга қишда келди ва ўтишга тайёр эди. Аммо, ўшанда "Бунёдкор" раҳбарияти ва бош мураббийини тушунмадим. Ҳалигача нега уларнинг фикрларидан қайтганларини тушунмайман. Биз ҳаммасини келишгандик, аммо мен бир хатога йўл қўйдим – ҳеч қандай ҳужжатга қўл қўймадим. Расмий сўров, таклиф бериш мумкин эди. "Бунёдкор" раҳбариятининг сўзларига ишондим ва улар барчасини орқага тортишди.

Одемвингие хафа бўлмади. У ушбу трансферни амалга ошира олмаганимиз учун бизга хавотирланди. Бу биз учун биринчи битим бўларди. У Тошкентга келганидан мамнун эди.

"Бунёдкор" ўшанда бунинг қанчалар фойдали бўлишини тушунмади. Питер яхши формада эди ва ёзгача шу ерда ўйнамоқчи эди. У фаолиятини ўз ватанида жуда чиройли якунламоқчи эди. Одемвингие ўшанда Британия телеканалларидан бирида эксперт бўлиб ишларди ва уларга шартномани имзолаш пайтида Ўзбекистонга чақиришини айтганди. Ярим йилдан сўнг фаолиятини якунлашни ва хайрлашув учрашувига АПЛдаги дўстлари – Руни, Феллаини ва кўплаб бошқа ўйинчиларни таклиф қилмоқчи эди.

Бу яна бир клубларимизда маркетинг бўйича мутахассисларнинг йўқлигини тасдиқлайди. "Бунёдкор" ўшанда бу қанчалик чиройли воқеа бўлишини тушунмаганди.


Рауль Абдураҳмонов билан "Финт Тураева" подкастининг (рус тилида) тўлиқ версияси:


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика