RU

Последние новости

03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  31 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   19 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  310 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  9 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман" Новости

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар бир йил бошқасидан фарқ қилади. Биз Испания Кубоги финалига чиқдик. Сўнгги вақтларда яхши ўйин ва натижа кўрсатяпмиз деб ўйлайман. "Олд Траффорд"да қийин бўлишини биламиз, бироқ яхши натижага эришишни хоҳлаймиз.

Тўпга эгалик қилсак, рақиб қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлади. МЮда тезкор футболчилар бор: Рашфорд, Лукаку. Инглиз жамоаларининг футболчилари кучли ва бўйи узун бўлади. Гол ўтказиб юбормаслик учун тўпни назорат қилиш керак.

МЮ ҳамда ПСЖ ўртасидаги ўйин видеосини кўрдим. Бу яхши дарс бўлди. Ҳеч қачон МЮни ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бошланган ишни якунлаб қўйиш керак. "Юнайтед"да кучли ёш футболчилар етарлича. Жавоб учрашувининг охирида содир бўлган пенальти - ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли. МЮ қанчалик хавфли эканлигидан хабардормиз.

Ушбу баҳс мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Мен бу ерда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман. Нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам. 17 дан 21 ёшимгача профессионал футболчи бўлиш учун бу ерда тажриба тўплаганман.

Яхши ва ёмон дамлар бўлган. Бир ўзим яшаганман. Каталонияга умуман бошқа инсон бўлиб қайтган эдим.

Уле-Гуннар Сульшерни ажойиб жамоадош сифатида эслаб қолганман. Ёш эдим, у эса тажрибали футболчилардан бири бўлган. У клубга, шаҳарга кўникишимга ёрдам берган. Сульшер билан тўп тепиш жуда ёқимли эди.

Уле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ишлари яхшилигидан хурсандман. Жамоа Сульшер қўл остида кўплаб ғалабаларга эришди. Эртага қийин бўлади, аммо ғалабага умид қиляпмиз.

"Олд Траффорд"даги атмосфера? Жамоамизда тажриба етарли. Шунга ўхшаш атмосферали стадионларда ўйнаганмиз. Биз хавфли вазиятлар яратишимиз керак. Инглиз стадионлари жуда шовқинли, аммо бунга тайёрмиз.

Ўтган мавсум "Рома"дан учралган мағлубият? Футболда бунақаси бўлиб туради. Бу бизга дарс бўлди. "Барселона" футболчилари бу клубда яхши ва ёмон дамларни бошдан кечиришган.

Ўтган йили нима бўлгани ёдимизда ва бу қайтарилмаслиги учун бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Пике.

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика