RU

Последние новости

15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  0 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  7 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  41 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   18 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0

ПФЛ томонларда нима гап? Новости

ПФЛ томонларда нима гап?

Бугун иш билан ЎФФ биносига бордим. Мақсад - ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров билан учрашиб, баъзи саволларга жавоб олиш эди.

Биласиз, эртага - 14 декабрь куни ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Шу боис федерацияда иш қизғин. Ҳамма эртанги маросимга тайёргарлик кўриш билан банд. Вақти тиғиз бўлишига қарамай, Омон Ғофуров билан қисқача суҳбатлашиб, баъзи саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдим. Айтиш мумкинки, бу саволлар айни пайтда кўпчиликни қизиқтираётган саволлардир. 

Суперлигада кейинги йил аниқ 12та жамоа бўладими? 

Ҳаммамиз ўрганиб қолган олий лига кейинги йилдан Суперлига деб аталади ва мусобақада 12та жамоа қатнашишидан хабарингиз бор. Лекин ора-сира 14та жамоа бўлармиш, "Динамо" билан "Сўғдиёна" ҳам элитада ўйнармиш деган гапларни эшитиб қоляпмиз. Шу боис Омон Ғофуровдан кейинги йил Суперлигада аниқ 12та жамоа бўладими деган саволга "Ҳа" деган жавобни олдим. 

- "Биз бу ҳақда эълон қилиб бўлганмиз, - дейди ПФЛ Бош директори. - 2018 йил Суперлигада 12та жамоа бўлиши аниқ. 14та жамоа бўлармиш деган гап-сўзлар эса шунчаки миш-миш холос". 

12та жамоа кимлар? 

Хўп, 12та жамоа бўлишини ҳал қилиб олдик. Лекин иккинчи савол юзага келяпти: бу жамоалар кимлар? Биз номма-ном шу-шу клублар ўйнайди дея оламизми? Бу ҳақда Омон Ғофуров шундай деди: "Ҳозирча аниқ 12та клуб номини тўлиқ айта олмайман, чунки биз барча клубларга 1 февралга қадар лицензиядан ўтиш муҳлатини берганмиз. Лицензиядан кимлар ўтса, шулар Суперлигада қатнашади". 

Суперлига қуръаси қачон бўлади? 

Ўтган йил 15 декабрь куни олий лига-2017 учун қуръа ташланганди. Чунки жамоалар турма-тур ўз рақибларини қанча олдин билса, шунга қараб мавсумга ҳозирлик кўради. Вилоятларга борадиган жамоалар меҳмонхона банд қилишади, йўл чипталарига буюртма беришади деганларидек. 

Лекин Омон Ғофуровнинг айтишича, кейинги йил Суперлига учун февраль ойида қуръа ташланар экан. Яна ўша гап, Суперлигада ўйнайдиган 12та жамоа номи расман маълум бўлганидан сўнг мусобақага қуръа маросими ўтказилади. Бу жуда ғалати янгилик. Балки бу масала кейинроқ кўриб чиқилиши ҳам мумкин. 

Бошқа саволлар 

Суҳбат давомида бошқа саволларга ҳам жавоб олгандек бўлдим. Масалан, Суперлига аниқ тўрт даврали форматда ўтказилиши, биринчи лигада 24 ёшгача чегара ҳали кўриб чиқилаётгани, Суперлига клублари учун йиллик бадал пули 500 миллион сўм бўлиши ҳақиқатдан йироқлиги, биринчи лигада ҳам аниқ 16та жамоа қатнашиши ва бошқалар. 

Хуллас, ПФЛ томонларда мана шунақа гаплар. Клублар декабрнинг иккинчи ярмидан кейинги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайдилар. Лекин уларнинг айримлари қаерда ўйнашни билмай туриб машғулот ўтказаверади. Барибир ҳамма ПФЛ томонидан бўладиган янгиликларни кутиб яшайди.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика