RU

Последние новости

19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  2 19:05Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   8 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  21 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  26 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   1 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   8

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда? Новости

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Боян Миладинович 2015 йилда "Пахтакор"ни тарк этди. "Шерлар" раҳбарияти сербиялик футболчининг ўрнини тўлдириш устида узоқ бош қотиришди ва Черногориядан муносиб вариант топишди. Бу - ёш, бўйдор ва жисмонан бақувват Аднан Ораховац эди. 

Аднан ишончни оқлади. Клубдаги илк мавсумидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшди. "Шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Пахтакор"да 2,5 йил ўйнаб, жамоа учун Олий Лигада 66 ўйин ўтказди ва 6 бор рақиб дарвозабонларини ранжитди. 2017 йилда клубда катта ўзгаришлар юз бергани боис кўплаб футболчилар қатори жамоа билан хайрлашишга қарор қилди ва иккинчи даврани "Динамо"да ўтказди. Бироқ, Самарқанд клуби мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетгач, Ўзбекистонни тарк этди.

1991 йилда туғилган футболчи айни пайтда Таиланднинг "Прачуап" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Маълумот учун, Ораховац Тай Лиганинг якунига етган мавсумида 19 ўйинда иштирок этди. Унинг жамоаси якунда 16 жамоа орасидан 10-ўринни эгаллади.

2017 йилнинг ёзида "SFI Management Group" "Пахтакор" ҳомийсига айланди ва инқироздаги жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди. Ораховац ҳам айни шу пайтда клубдан кетган эди. Шота Арвеладзе унинг ўрнини бошқа бир черногориялик ҳимоячи билан тўлдирди. Гап "шерлар" таркибига "Ростов"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган Марко Симич ҳақида боряпти. 

Грузиялик мутахассис унга катта умид боғлаган эди. Сардорлик боғичининг Маркога топширилиши сўзимизнинг исботи бўлса керак. Симич эса 2,5 йил давомида клуб учун 53 ўйин ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилди.

2020 йилнинг январида Тошкент клуби қароргоҳини тарк этган ҳимоячи ёзгача эркин агент мақомида юрди ва июн ойида Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Марко Симич айни пайтда ҳам мазкур жамоа шарафини ҳимоя қиляпти. У Латвия чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушишга улгарган. Симич "Лиепая" жамоаси сардори эканини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика