RU

Последние новости

08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  4 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  5 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  67 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  5 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  6 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  4 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14

"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган? Новости

"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?

Бугун Coca Cola Суперлигаси доирасида "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Пойтахтликлар ўзаро сўнгги 12 та ўйиндан бери Навоий жамоасини мағлубиятга учратмоқда. Навоийликлар охирги марта 2017 йилги мавсумда ўз майдонида ўтган беллашувда бир очко қўлга киритишга муваффақ бўлган, ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланган. Валентин Коваленко бошқариб борган учрашувнинг 13-дақиқасида Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Суҳроб Нуруллаев ҳисобни очган. 49-дақиқада эса Артур Геворкяннинг узатмасидан сўнг Отабек Зокиров ҳисобни тенглаштирган. Иккинчи бўлим ўрталарида Артём Макосин тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйиб, "Пахтакор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатади. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима зарбасини эса Тиаго Безерра аниқ амалга ошира олмайди, у тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин давомида меҳмонлар кўплаб хафвли вазиятни яратади, аммо гоҳ дарвозабон, гоҳ дарвоза устуни ва тўсини мезбонларни қутқариб қолган. Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан якунланган. 

Олий Лига, 16-тур.
6 август (якшанба)
19:00 - «Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:1
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосыиов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: Суҳроб Нуруллаев 13, - 0:1. Отабек Зокиров 49, - 1:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Тиаго Безерра 64 (устун)

"Қизилқум": Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев (Нодирхон Камолов, 82), Эркин Бойдуллаев (с), Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Самандар Шодмонов (Акром Баҳриддинов, 87), Отабек Зокиров, Максим Юрку (Бекзод Ғанижонов, 58)
Захира: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Даврон Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Гиди Канюк (Жамшид Искандеров, 84), Тиаго Безерра, Шерзод Каримов (Забиҳилло Ўринбоев, 87), Суҳроб Нуруллаев (Достон Иброҳимов, 78), Игорь Сергеев
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Жамшид Юсупов


Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги бўлажак учрашув соат 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика