RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

"Пахтакор-79"ни хотирлаб - Равиль Агишев Новости

"Пахтакор-79"ни хотирлаб - Равиль Агишев

Равиль Агишев "Пахтакор" таркибидан жуда ёш ҳолда ўрин эгаллашга муваффақ бўлганди.

Равиль 1959 йил Бухорода таваллуд топган. Болалигиданоқ футбол билан ошно тутинган Агишев футболчилик фаолиятини мураббий А.Чернишев бошчилик қилган Бухоронинг “Спартак” жамоасида бошлаган. Болалар тоифасида турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган. Кейинроқ 1973 йилдан Тошкентда янги мураббийлар Гурас Дараселия ва В.Бабич қўл остида шуғулланиб, 1975-76 йилларда Герман Титов номидаги спорт-интернатда ўқиш чоғида ихтисослаштирилган футбол мактаблари турнири финал баҳсларида қатнашган. 1975-76 йилларда "Пахтакор" иккинчи таркибида, 1977 йил Хоразмнинг "Хонқа" жамоаси сафида ўйнаган. Ушбу жамоа сафида Равиль Агишев Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва спорт устаси номзодлигига эга бўлди. 1978 йил эса уни мамлакатнинг бош жамоаси саналган "Пахтакор"га таклиф этишади. Ўша йили Агишев 13 учрашувда майдонга тушиб, марказий ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди. Ҳалокат рўй берган 1979 йил эса 14 беллашувда майдонга тушиб улгурганди. Ягона голини Ростовда СКА жамоаси дарвозасига урган.

Ўша йили ёзда Агишев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Олег Базилевич қўл остида Иттифоқ cпартакиадасида иштирок этди. Олим Аширов билан биргаликда улар марказий ҳимояда жуда ишончли ўйин кўрсатишди. 8 августда Тошкентда "Заря"га қарши кечган беллашувда Равиль умуртқасидан жароҳат олади. Аслида бундай жароҳат билан ўйинни ўтказиб юбориш мумкин эди. Бироқ жамоа дуч келган жароҳатлар эпидемияси сабабли Агишев сафарга йўл олади ва жамоага ёрдам беришни истайди. Афсуски, 20 ёшида ҳали уйланмаган Равиль ҳаёт билан видолашди.

Равиль Агишев ва Владимир Собировнинг биринчи мураббийлари бўлган Анатолий Червов кейинчалик ўз ишини якунлашни лозим топган. Унинг икки шогирди ўша машъум ҳалокатда ҳаёт билан видолашган.

Равиль Агишев ишқибозлар ёдида ҳамиша курашувчан, ёш ва ишончли ўйин намойиш қилган ҳимоячи сифатида қолади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика