RU

Последние новости

07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Константин Баканов Новости

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Константин Баканов

Ҳамиша "Пахтакор"га содиқ қолган ярим ҳимоячи Константин Баканов чап қанот ярим ҳимоясида ишончли ўйин намойиш қиларди.

Константин Баканов 1954 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У "Пахтакор" стадионига яқин ҳудудда истиқомат қилгани учун ёшлигиданоқ футбол тўгарагига қатнашни бошлаган. 1966 йил Тошкентда рўй берган зилзиладан сўнг ўқувчилар бошқа шаҳарларга жўнатилган. Ўшанда Баканов Москвага жўнаб кетган ва ўша ерда ҳам футбол билан шуғулланишда давом этган. Унинг биринчи мураббийи Акмал Азизхўжаев ҳисобланади. Москвада икки йил ўқигач, Константин Тошкентга қайтади. У ўзи туғилган шаҳарни ҳар ердан яхши деб санарди ва "Динамо" Москва футбол мактабидан тушган таклифга эътибор қаратмайди. 1971 йил "Пахтакор" мураббийи Вячеслав Соловьёв уни "Пахтакор" ўринбосарлари сафига таклиф этади. Асосий таркибга аста-секинлик билан жалб қилинган Баканов ўзини йўқотиб қўймади. Бироқ оғир жароҳат туфайли у фаолиятида нақд 4 йиллик танаффус қилишга мажбур бўлди. 1976 йил сафга қайтган Костя мураббий Анатолий Башашкиннинг ишончини оқлади ва биринчи лигада қатнашган "Пахтакор" таркибида 36 ўйинда 11 тўп киритишга эришди. 1977 йил у жамоа билан биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, олий лигага чиқишга эришади. Юқори табақада илк мавсумда 24 баҳсда 7 гол уради. Унга ўша пайтлар ЦСКАдан катта қизиқиш бўлган, бироқ Баканов "Пахтакор"ни тарк этишни хаёлига ҳам келтирмаган. Машъум фожиа юз берган 1979 йил у 18 учрашувда майдонга тушганди.

Бакановлар оиласи футболга мойиллиги билан ажралиб турган. Борис Баканов узоқ йиллар Ўзбекистон ва Қозоғистон клубларида тўп тепган. Акаси билан боғлиқ ҳалокатдан сўнг Борис футболни ташламоқчи бўлади, аммо онаси бунга кўнмайди. Константиннинг ўғли Сергей Баканов эса узоқ йиллар "Трактор" жамоаси ҳимоячиси бўлганини кўпчилик мухлислар эслашади. "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларида ҳам ўйнаган. Олий лигада 15 мавсум ўтказган. Сергей имкон қадар отасининг йўлидан боришга интилди. Ўзбекистон чемпионатида ҳурматга сазовор ҳимоячилардан бирига айлана олди.

Константин Баканов оғир жароҳатдан сўнг яна катта футболга қайтгани, ўзи учун севимли клубда ўйнагани, унга содиқ қолгани билан доим мухлислар қалбида қолади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика