RU

Последние новости

01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди Новости

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди

Замонавий футболда клублар ҳамда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни юқори даражада ташкил этишда комиссарларнинг ўрни ниҳоятда муҳим саналади.

Шу боисдан ФИФА ҳам, Осиё футбол конфедерацияси ҳам малакали учрашув комиссарларини тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга ҳаракат қилади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада қитъа футбол конфедерацияси ФИФА билан ҳамкорликда комиссарлар учун семинар ташкил этган ва унда бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам қатнашишган эди.



24-25 июль кунлари эса Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ҳам миллий чемпионатимиз учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар учун биринчи марта ўқув-семинари ташкил этди. Семинарни ФИФА комиссари Олим Арифов олиб борди.



Семинар давомида учрашув комиссарининг вазифа ва ваколатлари, комиссарлар ўйиннинг яхши савияда ташкил этилишида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, ушбу соҳадаги янгиликлар, қолаверса, халқаро даражадаги ўйинларни ўтказишда ФИФА ва ОФК тажрибалари хусусида мутахассисларимизга батафсил маълумот берилди.

Икки кундан иборат бўлган семинар давомида ФИФА инструктори Владислав Цейтлин ўйин қоидалари бўйича тақдимот ўтказди. Шунингдек, ЎзПФЛ Лицензиялаш бўлими бошлиғи Александр Давиденко янги ишлаб чиқилаётган электрон тизимда ўйин бошланғич таркиблари ҳамда қайдномаларни тўлдириш бўйича маълумот берди.



Бундан ташқари “Пахтакор” стадионида ўйин ташкилотчилиги, учрашув олдидан стадионни кўздан кечириш, ўйин олди ва ундан кейинги жараёнларни бажариш бўйича амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам миллий чемпионатимиз учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар билан учрашиб, уларнинг зиммасида улкан масъулият, шу билан бир қаторда уларга нисбатан юксак ишонч бор эканини алоҳида қайд этди.



- Комиссар – ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг учрашув ўтадиган стадиондаги вакили сифатида барча ташкилий масалаларга масъул саналади. Бундан буён ҳар бир комиссарнинг иш фаолияти ўрганиб, таҳлил этиб борилади. Бундай семинарлар тез-тез ташкил этилиб, комиссарларимиз малакасини ва иш тажрибасини оширишга, халқаро учрашувларда ишлайдиган етук комиссарлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз, - деди Равшан Эрматов.

Семинар якунида иккинчи давра учрашувларида фаолият олиб борувчи комиссарларга ЎФА Биринчи вице-президенти томонидан сертификатлар топширилди.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика