RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  162 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  17 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

ЎзПФЛ Ижроқўми “Истиқлол” клубининг Про лигадан чиқиб кетишини тасдиқлади Новости

ЎзПФЛ Ижроқўми “Истиқлол” клубининг Про лигадан чиқиб кетишини тасдиқлади

Шу йилнинг 12 апрель куни Фарғонанинг “Истиқлол” клуби Про лигани давом эттирмаслик юзасидан расмий мурожаат билан чиққанди.

ЎзПФЛ клубнинг иштирокчилар сафидан чиқиши масаласини ташкилот Ижроқўмга киритди ҳамда “Истиқлол”нинг мусобақадан чиқиб кетиши расман тасдиқланди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 8.9-бандига асосан “Истиқлол” футбол клубининг 2021 йилги мавсумда қайд этган натижалари бекор қилинди. Ўша учрашувда ишлаб олинган сариқ ва қизил карточкалар эса ўз кучида қолди. Эндиликда Про лиганинг ҳар бир турида “Истиқлол”га қарши тўп суриши керак бўлган жамоа шу тур доирасида дам олади.

“Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 14.2-бандига асосан “Истиқлол” футболчиларига бошқа клублар билан шартнома имзолаш ҳуқуқи тақдим этилади. ЎзПФЛ янги тузилган шартномаларни ёзги трансфер ойнаси очилгунга қадар ҳам рўйхатдан ўтказади. Қайд этиш керак, ёзги трансфер Ўзбекистонда 5 июль куни расман очилади ва 31 июлга қадар давом этади.

“Истиқлол” футбол клубининг эндиликдаги собиқ футболчилари ўзлари шартнома имзолаган янги клублари сафида қачондан бошлаб майдонга тушишлари масаласи 19 апрель кунги алоҳида йиғилишда кўриб чиқилади. Мазкур йиғилиш ЎФА, ЎзПФЛ, Футболчилар уюшмаси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита вакиллари иштирокида ташкил этилади. 

“Истиқлол” жамоасини тарқалиб кетиши, Ҳакимовнинг гапларига қўшилмаслиги, футболчиларнинг кейинги тақдири ҳақида Баҳодир Шамшитдинов билан интервью 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика