RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  13

Ўзбекистонда ўзбек агентларига эшик очиш керак. Бўлмаса истеъдодларимизни бой беришда давом этамиз Новости

Ўзбекистонда ўзбек агентларига эшик очиш керак. Бўлмаса истеъдодларимизни бой беришда давом этамиз

Рус агентлари билан ишлаш футболимизни орқага тортиши мумкин. 1-2 нафар агент бундан мустасно.

Рус ёки бошқа чет агентлари учун Ўзбекистон манфаати эмас, олди сотдидаги мўмай даромад асосий "план"га чиқади. Остон Ўрунов шартномасини ўз ихтиёри билан бузадиган бўлса 20 млн доллар жарима тўлар экан.  Уни "Спартак" бемалол иккинчи жамоасига ўтказиб юбориши ҳам мумкин. Футболчи бу бандга эътибор қилмаган. Аслида Остон ҳозир ажойиб формада. Аммо агентлар ўз тегишини олиб бўлган.

Жасур Жалолиддииновни эса расвосини чиқариб бўлишди. Камига уни яна кинналаб, бошқа клубга ўтказиш ниятидалар. Бола бечора бир йилни бекорга сарфлади. Ўзбекистон ҳозир Бразилия эмас-ки, битта истеъдодни бой берса камайиб қоладиган. Айни пайт, биз учун ҳар бир ўйинчи олтинга тенг давр.

Вазирлар маҳкамасининг 311-сонли фармонига (2020 йил 22 май) кўра 1 ой ичида қуйидаги вазифа амалга ошириш ҳақида банд кўрсатилган:

"Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ салоҳияти юқори футболчиларни профессионал даражада тайёрлаш, уларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш".

Ўзбекистонда ҳозир агентлар кўпайишни бошлади. Четдан бизни ўйинчиларимизни келиб, ўз мураббийи ёки маҳаллий агентларига қайраётган инсонларни ички бозорга киритмаслигимиз керак. Уларнинг мақсади даромад олишдан бошқаси эмас. Ўзбекистонлик агентлар эса, МТЖни ҳам ўйлайдилар. МТЖси кучли мамлакатнинг футболчиларига 6 хонали рақамдан иборат шартномалар кела бошлайди.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда, ўзбек агентлари учун "Агентлар иттифоқини" тузиш даркор. Бу ҳар бир агент ёки компания учун бетараф инсон сифатида бошқарилади ва керак пайт қозилик ишларини амалга ошириб боради.

Четдаги агентларни Ўзбекистонга кириб келишининг яна бир салбий томони бор. Бу ички чемпионатга аралашув. Қўшни мамлакатларимизнинг бирига россиялик жуда кўп агентлар йиллар давомида кириб келди. Маҳаллий агентлар бозорни бой берди. Бугун у мамлакатда битта ҳам ТОП ўйинчи на Россия чемпионатида, на ўзида бор. Ҳар бир маҳаллий клубда уларнинг 7-8 нафаргача мижози бор. Натижада мураббий танлаш ҳуқуқи клуб раҳбарида эмас, футболчиларни бойкот қилдириш орқали парда ортидаги агентларда бўляпти. Эртага, дейлик, "Сўғдиёна"нинг 6 нафар ўйинчиси бир чет эллик агент қўлида бўлади. Агент мураббийга палон ўйинчини оласан дейди, табиийки у рози бўлмайди. Шунда агент нима қилади. Ўзининг 6 нафар ўйинчисига кетма-кет ўйинни бой бериш ёки ўйинга чиқмаслик, шунга ўхшаш сабабларни важ қилиб кўрсатишга буйруқ беради. бу жаҳон амалиётида бор нарса. Ҳозир Ўзбекистон тотализатор, 3/3 ва ҳакамлар ўртасидаги муносабатлар билан курашаётган бир паллада, 3-4 йил ўтиб юқоридаги тўртинчи муаммоимиз пайдо бўлади. Клуб ўз тарбияланувчисига буйруқ бера олмайди. Маҳаллий агент эса МТЖдан ташқари, эртага яна шу клуб билан ишлайман деб муносабатни бошидан сифатли ўрната бошлайди.

Бир жамоада 5 нафардан кўп мижози бўлган агент эса, қийинчиликсиз ставкаларни қўя олади. Бечора клуб ва мураббий нима бўлаётганини билмай юраверади.

Яна бир жуда муҳим иш. Палон агентлик билан шартнома тузсанг клубда ёки терма жамоаларда ўйнатаман деган мураббийларга нисбатан кескин чора кўриш керак. Терма жамоаларда ўша кунда энг кучли бўлган ўйинчи ўйнаши керак.

Буни бир огоҳлик қўнғироғи деб билинг.


@Nadirkhuja

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика