RU

Последние новости

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди? Новости

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов БААга қарши учрашув хусусида фикр билдирди.

Аввало барчани қийин ғалаба қўлга киритилгани билан табриклайман. Сабаби бугунги ўйини осон ўтди демаган бўлардим. Чунки БАА ҳам ушбу ёш тоифада Осиёнинг кучли жамоалардан бири эди.

Ўйин ҳақида келадиган бўлсак, БААни ўйиндан олдин ўрганиб чиққанимизда, жамоа асосан ҳужум бошлашда муаммоларга учрашини сезгандик. Биринчи бўлимдаги тактик режамиз бўйича биз юқори прессинг қилиб, рақиб майдонида кўпроқ ҳаракат қилиш эди. Асосий вазифа кўпроқ гол уриш эди биринчи бўлимда ва буни футболчилар яхши уддалашди деб ўйлайман. Рақибга ҳужум бошлашда ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз эса тезкор ҳужумларга ўтиб, кўплаб голли вазиятлар яратдик.

Биринчи бўлимдан сўнг футболчиларга бўшашмасликни ва иккинчи бўлимда янада ҳужумкор футбол кўрсатиш бўйича кўрсатма бердик. Бироқ бу ёш билан боғлиқ бўлса керак, 3:0 дан сўнг шогирдларим ўйинни эрта тугатиб қўйишди. Шу сабабли иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз ўхшамади. Шунингдек, кейинги ўйини ўйлаган ҳолда таркибда бир нечта ўзгаришлар қилдик.

Турнир анча оғир ўтмоқда, бу вақтда футболчилардан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим. Шунинг учун ҳар бир учрашувда барча футболчиларнинг ҳолатини мунтазам текшириб бормоқдамиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика