RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Биз бундан ҳам кўпроғига лойиқмиз" Новости

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Биз бундан ҳам кўпроғига лойиқмиз"

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев "Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақасидан ўрин олган Эрон U-16 терма жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Нима ҳам дердим, кўриниб турибди биринчи учрашувда барибир босим бўлди. Айрим вазиятларда омад етишмади. Агар голга айлантира олганимизда умуман бошқача ўйин кечарди. Иккинчидан вақт ўтгани сари босим янада ошиб борди. Афсуски, биргина ҳолатда диққатни йўқотганимиз голга олиб келди. Футболчиларим охиригача курашди. Уларга катта раҳмат. Бемалол айта оламан, биз бундан кўпроғига лойиқмиз. Бу ўйин хатоларимизни кўрсатиб берди",- дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

- Биринчи бўлимда қанотларимиз деярли ишламади. Вингерлар кўрингани йуқ. Бу ўйинга танланган тактика билан боғлиқми?

- Кўрган бўлсангиз, рақиб бизни иккинчи зонада кутди ва бўш худудлар қолдирмади. Бундай вазиятда таваккал қилиш катта хатога олиб келарди. Рақибни ўзимизга чақириб бўш зоналардан фойдаланишга ҳаракат қилдик.

- Жамоада ўйин суръати бор. Аниқ услуб кўзга ташланмоқда. Футболчилар характерга эга. Бу ўртоқлик учрашувларидан кейинги хулоса. Расмий баҳсларда ҳам буни қанчалик кўрамиз?
- Бундан ҳавотирим йўқ. Чунки ўйинимиз яхшиланиб боряпти. Мазкур мусобақадан кейин янада кучаямиз. Саралаш баҳсларига оптимал ҳолатда етиб борамиз. Футболчиларим ва мураббийлар штабимга ишонаман.



Аминбек Ёқубов: "Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди"         

Эрон U-16 бош мураббийи: "Ўзбекистон гол урмаганида, ҳакам яна 10 дақиқа қўшишга тайёр эди"        

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика