RU

Последние новости

12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  3 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5

Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди Новости

Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024-йил 14-сентябрь – 6-октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
  • 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, 2024-йил июн ва август ойларида Жаҳон чемпионати бош соврини – Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб “Тропҳй эхпериенcе” футзал тури маршрути ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахсларни идентификацияловчи ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олувчи ва текширувчи махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади. 2024-йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика