RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол Новости

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол

Тимур Кападзе раҳбарлигидаги терма жамоа илк учрашувда қандай тактика қўллайди? Унинг "Б режаси" мавжудми?

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Қирғиз Республикасига қарши беллашади. Агар ғалаба қозонса, жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмаси сари яна бир қадам олдинга ташлайди.

Ўйин, шубҳасиз, жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, қизиқарли аҳамиятга эга, чунки Қирғиз Республикаси билан учрашув Тимур Кападзе учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк синов бўлади. Championat.Asia корреспонденти Николай Егоричев кутилаётган ўйиндаги асосий интригалар ҳақида мулоҳаза юритди.

1. Кападзе қандай схема қўллайди?

Темур Кападзенинг бош мураббий этиб тайинланиши, аслини олганда, кутилган ҳолат эди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўтказган ўйинлар сони бўйича пешқадамлардан бири ҳисобланади. Кападзени бемалол ўзбек футболининг афсонаси деб аташ мумкин. Шу билан бирга, футболчилик фаолиятини якунлагач, Темур Тоҳирович "Олимпик" ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан ютуқларга эришган моҳир мураббийга айланди. Унинг қўл остида кўплаб истеъдодли ёш футболчилар етишиб чиқди, бу ҳам унинг мураббийлик маҳоратидан далолат беради.

Бироқ Кападзенинг миллий терма жамоага келиши катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу, аввало, унинг футболга бўлган қараши соғлиғи туфайли Ўзбекистон терма жамоасини тарк этган Сречко Катанецникидан қанчалик фарқ қилиши билан боғлиқ.

Словениялик мутахассис миллий терма жамоада тўрт йилга яқин фаолият юритди. Бу вақт мобайнида терма жамоа сезиларли даражада ўзгарди. Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувини қўлга олган илк ўйинига нисбатан, ҳозирги таркибда атиги 11 нафар футболчи, яъни таркибнинг ярми қолган. Ўзгаришлар фақатгина футболчилар танлови билангина чекланмайди - Ўзбекистон терма жамоаси бутунлай бошқача услубда, янги тизимда ўйнай бошлади.

Катанец дастлаб икки марказий ҳимоячидан иборат схемалардан фойдаланди (4-4-2, 4-2-3-1, 4-3-3). Бироқ сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон терма жамоаси кўпроқ уч марказий ҳимоячидан ташкил топган тактикалар (3-4-3 / 5-2-3, 3-5-2, 5-4-1) асосида ўйнади. Таққослаш учун, Кападзе "Олимпик" ва Ўзбекистон U-23 терма жамоасида бу схемалардан деярли фойдаланмаган эди. Тимур Тоҳировичнинг энг севимли тактикаси 4-3-3 ҳисобланади.

2. Ўзбекистон терма жамоаси қандай ўйин услубини танлайди?

Кимдир схемани шунчаки "расм-русум" деб айтиши мумкин, ҳужумкор футболни учта марказий ҳимоячи билан ҳам ўйнаса бўлади. Қисман шундай, бироқ Катанец барибир "вертикал" футболни афзал кўрарди – тезкорлик билан ҳимоядан ҳужумга ўтиш, ўз дарвозаси олдида ишончли ўйнашга катта эътибор қаратарди.

Тимур Кападзе эса ҳужумкор ўйинни маъқул кўрадиган мураббий. Бундай мутахассислар ҳақида одатда: "Ҳам ўзи ўйнайди, ҳам бошқаларга ўйнаш имконини беради", дейишади. "Олимпик" ҳам, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Катанец бошқарган Ўзбекистон терма жамоасига қараганда кўпроқ тўпга эгалик қилган ва "биринчи рақам" сифатида ўйнаган.

Катанец анча тажрибали ва амалиётга йўналтирилган (прагматик) мураббий. Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлик услубини ўзгартирадими? Мураббийлар жамоасида Катанецнинг ёрдамчилари қолганини ҳисобга олсак, бу эҳтимолдан холи эмас. Улар ўйинчиларни яхши билишади ва улар билан қандай ишлашни ҳам тушунишади. Катанец ёрдамчиларининг мавжудлиги катта ўзгаришлар кутилмаслигини билвосита тасдиқлайди. Бундан ташқари, ҳозирги терма жамоа аъзолари "олдинги талаблар" асосида ўйнашни аъло даражада билишади. Бирор нарсани тубдан ўзгартириш ҳаддан ташқари хавфли ҳисобланади.

3. Кападзенинг "Б режаси" борми?

Катанец Ўзбекистон терма жамоасида қанчалик прагматик бўлган бўлса, жамоанинг ўйини ҳам шунчалик олдиндан айтиб бўладиган даражада эди. Деярли ҳеч қандай янгилик йўқ эди ва ўйин давомида муаммолар юзага келганда, Сречкода кўпинча "Б режаси" мавжуд эмасди.

Рақиблар бундан мамнуният билан фойдаланишарди. Ўзбекистон терма жамоасига тайёргарлик кўриш осон кечган бўлса керак – аввалги 2-3 та ўйинни таҳлил қилсангиз, жамоа қандай ўйнаши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлардингиз. Масалан, Қирғиз Республикасига қарши ўтказилган аввалги ўйинда (3:2 ғалаба) ва Қатарга қарши сафардаги учрашувда (2:3 мағлубият) айнан шундай ҳодиса рўй берганди.

Доҳада қатарликлар Ўзбекистон терма жамоасини бутунлай "парчалаб ташлашди" ва биринчи бўлимни шунчалик кучли ўтказдики, биз учун ҳеч қандай имконият қолмади. Бироқ Катанецга тан бериш керак – у ўзгаришлар киритди ва ўйин структурасини бироз ўзгартирди, натижада жамоамиз ҳисобни тенглаштиришга эришди. Афсуски, 90+12 дақиқада Мендешнинг зарбасини ўтказиб юбориб, оғриқли мағлубиятга учрадик. Шу билан бирга, бундай "камбэк" менинг фикримча, ҳам мураббий қарорлари, ҳам жамоа характерининг натижаси эди.

Ҳатто Кападзе старт ҳуштаги олдидан ҳеч нарсани ўзгартирмайди деб фараз қилсак ҳам, унда унинг "Б режаси" борми? Балки, ўйин давомида муаммолар юзага келса, у жамоани ўзи учун одатий бўлган 4-3-3 тизимига ўтказадими? Юқорида таъкидлаганимдек, бу схема Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари учун "катанецча" 3-4-3 / 5-2-3 тизимига қараганда камроқ танишдир.

4. Катанец давридаги таркибга нисбатан бошланғич таркиб қандай ўзгаради?

Катанец Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган пайтда кўпчилик словениялик мутахассиснинг ўзгаришларни ёқтирмаслигини таъкидлаган. У бундай қарорини 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичи тажрибалар учун мос вақт эмаслигини айтиб изоҳлаган. Ўйин схемаси ва услубини биз аллақачон муҳокама қилдик. Ўйинчиларни танлаш ва бошланғич таркиб-чи?

Сўнгги беш ўйинда, айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки таркиби деярли ҳар доим шундай кўринишда бўлган: Юсупов – Алиқулов, Ҳусанов, Ашурматов – Алижонов, Ҳамробеков, Шукуров, Насруллаев – Машарипов, Файзуллаев, Шомуродов.

Кападзе камида битта ўзгариш киритишга мажбур: "Ризеспор" сафида Ҳусниддин Алиқулов жароҳат орттирди.

Унинг ўрнига майдонга, эҳтимол, Абдулла Абдуллаев ёки Умар Эшмуродовдан бири чиқади. Шерзод Насруллаев ҳам Суперлиганинг биринчи турида "Насаф"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинида шикастланди. У иккинчи тур "Андижон"га қарши ўйинда иштирок этмади – ҳатто қайдномага ҳам киритилмади. Эҳтимол, Насруллаев Қирғиз Республикасига қарши ҳам баҳсда ҳам иштирок этмайди. Бундай ҳолда чап қанотда унинг ўрнини, кўп эҳтимол билан, Ўзбекистон U-23 терма жамоасида Кападзе қўл остида асосий таркиб футболчиларидан бири бўлган Иброҳимхалил Йўлдошев эгаллайди.

Бироқ бундан ташқари, таркибда бошқа ўзгаришлар бўладими?

5. Қирғиз Республикаси терма жамоаси қай даражада тайёргарликка эга?

Рақибни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Қирғиз Республикаси ҳозирча фақат уч очко тўплаган бўлса-да, яхши ўйин намойиш этмоқда. Қирғизлар Бишкекда терма жамоамизга ва эронликларга қарши қизғин кураш олиб борди (икки учрашувда ҳам – 2:3 ҳисоби қайд этилди).

Баъзи манбаларда Қирғиз Республикаси БАА терма жамоаси томонидан "рағбатлантирилиши" мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Гўёки амирликлар қирғизларга Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш (ёки ҳеч бўлмаганда дуранг) учун пул таклиф қилишган эмиш. Бу аслида тўғрими-йўқми – буни ўйин, айниқса унинг дастлабки дақиқалари кўрсатади.

Бу саволларнинг барчасига эртага жавоб оламиз. Терма жамоамизга омад тилаймиз. Бизга фақат ғалаба зарур.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика