RU

Последние новости

18:58ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА (матнли трансляция)  79 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  0 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  15 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  10 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  19 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  1

90+7-дақиқада урилган гол Кенияни мағлуб этди Новости

90+7-дақиқада урилган гол Кенияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Кения олимпия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Ўйиннинг 4-дақиқасида Бобур Абдухолиқовнинг кучли зарбаси голга айланмади. 22-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев рақиб посбонининг хатосидан сўнг узоқ масофадан дарвозага зарба берди, бирозгина ноаниқ чиқди зарба.

24-дақиқада Кения ОТЖ дарвозамизга гол киритди, аммо ундан аввал меҳмонлар томонидан ўйин қоидаси бузилгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 33-дақиқада Ўзбекистон ОТЖнинг тезкор ҳужумидан кейин Турғунбоев дарвозага зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

38-дақиқада Абдухолиқовнинг кучли зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. 45+2-дақиқада Абдужамол Исроиловнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи тайм бошланди. 62-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтариб юборди! 78-дақиқада Андрей Сидоров икки марта қулай имкониятга эга бўлди, аммо зарбалар аниқ бўлди. 88-дақиқада Остон Уруновда гол киритиш учун қулай вазият юзага келганди. Аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 90+7-дақиқада жарима майдонига узатиб берилган тўпни Достон Турсунов боши билан дарвозага йўллади - 1:0.



Ўзбекистон ОТЖ - Кения ОТЖ - 1:0
26 март 2018 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17139 томошабин
Ҳакамлар: 
Тимур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳруҳ Азамов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Гол: Достон Турсунов 90+7, - 1:0.
Ўзбекистон:
21.Раҳимжон Давронов (1.Умид Эргашев, 63), 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов (14.Шароф Муҳитдинов, 68), 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев (16.Суҳроб Нуруллоев, 68), 23.Нурилло Тўхтасинов (7.Остон Ўрунов, 63), 17.Абдужамол Исроилов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (22.Ислом Кенжабоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Андрей Сидоров, 68).
Захира: 12. Дилшод Ҳамроев, 15. Ойбек Рустамов, 4.Аваз Маматхўжаев, 8.Азиз Омонов, 18.Ҳусниддин Ғофуров, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, .

Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои (13.Сиражи Муҳаммад, 89), 15.Огинга Берард Очиенг, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли (17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 89),
Захира: 1.Очиенг Жоб Очиенг, 6.Осок Тедди, 20.Огачи Жеймс, 4.Абдала Аҳмад, 23.Окот Даниэль, 11.Кипкируи Николас, 10.Жума Анри, 21.Кимечва Брайн, 5.Амбулу Дэвид Овино.

Огоҳлантиришлар: Ожванг Тимоти Одхиамбо 32, Абдужамол Исроилов 66


Рейтинг: -113   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика