RU

Последние новости

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  9 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинда иштирок этмайди. Анзур Исмоилов терма жамоага қайтди Новости

Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинда иштирок этмайди. Анзур Исмоилов терма жамоага қайтди

Хабарингиз бор, 22-30-март оралиғидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Аброрбек Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига мураббийлар штаби Миллий жамоамиз сафига Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Жавоҳир Қаҳрамоновни ("Сўғдиёна") жалб этишди.

Шунингдек, МТЖ мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Анвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Абрамовга кўмаклашиб борадиган бўлди.

Маълумот учун, эртага терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади", - деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна").

Ярим ҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Ҳумоюнмирзо Иминов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь, Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунлари доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 26 март куни Наманганда Гана Б терма жамоаси меҳмон бўлса, 29 март куни Тошкентда Ироққа қарши баҳс бўлади.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика