RU

Последние новости

08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  7 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  2 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  1 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  14 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9

Ўзбекистон кубоги-2017. ОФК президенти ғолибга кубокни топширади Новости

Ўзбекистон кубоги-2017. ОФК президенти ғолибга кубокни топширади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган дастурлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида турли лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани аввал хабар қилинганди.

Жумладан, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан юртимизнинг Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ҳамда Республика Олий Спорт Маҳорати Футбол Мактабига қарашли сунъий қопламали майдон тўлалигича реконструкция қилишга жами 600 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди.

Учрашув давомида эришилган келишувга кўра Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа жорий йилнинг 3-5 декабрь кунлари расмий ташриф билан юртимизга келади.

Ташриф давомида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, бу учрашувлар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтдадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Ўзбекистон Кубогини топширади.

ОФК президентининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика