RU

Последние новости

13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти маслаҳатчилари Бахтиёр Абдуллаев ҳамда Аваз Азизхўжаев Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичи сафарига отланган терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти юртбошимиз томонидан спортга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳамюртларимиз футболни, хусусан футзални яхши кўриши ва спортдаги ютуқларимиз уларнинг кайфиятига бевосита ижобий таъсир қилишини қайд этди. Хусусан, халқимиз футзал бўйича аёллар терма жамоасидан ҳам юқори натижалар кутаётганини алоҳида таъкидлади.

Бекзод Маматқулов (Ўзбекистон футзал федерацияси президенти): "Биз муросасиз рақобатга отланаяпмиз. Осиё кубоги мусобақасида қитъамизнинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Қатнашчилар орасида футзали, айниқса аёллар футзали жадал ривожланган мамлакатлар бор. Аммо бизда ижобий натижа кўрсатиш учун барча имкониятлар мавжуд. Халқимиз сизларга ишонади. Асосийси, Ватанимиз байроғини бир тану-бир жон бўлиб ҳимоя қилишимиз зарур".


Бахтиёр Абдуллаев (Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси): "Чиндан ҳам спорт бутун халқимизнинг кайфиятига таъсир кўрсатади. Ишонамизки, келажакда бизнинг жамоаларимиз жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчисига айланади. Сизлар эса мана шу йўлда тамал тошини қўйиб берасизлар. Сизларга аниқ бир босқичга етиб бориш, маълум вазифа қўйиб, босимни орттирмоқчи эмасмиз. Ишонамизки, сизлар Ватан учун бор кучингизни сарфлайсиз. Кимга қарши майдонга тушишингиздан қатъи назар бошингизни баланд кўтариб курашга киришинг!".

Аваз Азизхўжаев (Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси): "Мен аёллар футзал жамоамиз кўп нарсага эришиши мумкинлигини анча олдин билгандим. Ёдингиздами, биз Сизлар билан Осиё Кубоги саралаш баҳсларидан аввал кўришгандик. Сизлар чиндан кўп нарсага қодирсиз! Муҳими, ўз кучингизга ишонинг, бир жамоа бўлиб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланг! Елкама-елка туриб, ҳаракат қилинг, энг қийин дамларда ҳам руҳан кучли бўлинг!".

Фаррух Закиров (Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи): "Ҳақиқатдан ҳеч бир соҳа мамлакатни спорт каби тезда дунёга танита олмайди. Ўзим гувоҳи бўлдимки, футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси ғалабасидан сўнг, йигитларимизнинг салоҳиятига, қобилиятига бутун дунё тан берди. Айни пайтда жаҳоннинг кўплаб таниқли футбол мутахассислари ўзбекнинг қоракўз ўғлонларига кўз тикиб ўтиришибди”.


Зумратжон Назарова (Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси): "Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоадагиларнинг кайфияти ажойиб ва барчамиз бир мақсад йўлида бирлашиб, ҳамюртларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз ҳамда юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз".

Тадбир сўнгида мутасаддилар терма жамоамиз аъзоларига яна бир бор омад ёр бўлишини тилаб, уларга оқ фотиҳа беришди.

Ишонамизки, бугун Осиё кубогининг финал босқичига йўл олган қизларимиз ҳам Хитойда нималарга қодир эканликларини амалда исботлаб қайтишади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика