RU

Последние новости

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди! Новости

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!

Хабарингиз бор, 2029 йилда аёллар футболи бўйича қитъанинг энг нуфузли турнири — аёллар Осиё кубогига мамлакатимиз мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақага муносиб ҳозирлик кўриш ва 2026-йилги Осиё кубогида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Котрина Кулбите билан учрашди. Дастлаб, литвалик мутахассис мамлакатимиз футболи тарихи ва қўлга киритилган ютуқлар билан таништирилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.

ЎФА раҳбарияти аёллар футболи кун сайин ривожланаётгани ва футбол билан шуғулланаётган қизлар сони ортиб бораётганини эътироф этиб, мамлакатимиз мезбонлик қиладиган 2029 йилги аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш, Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига йўлланма олиш асосий мақсадларимиз экани, шунингдек, жорий йилнинг июн ойида ўтказиладиган 2026-йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида юқори натижа кўрсатиб, қитъа турнирига йўлланма олишимиз зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Котрина Кулбите улкан тарих ва катта потенциалга эга жамоа бош мураббийи этиб тайинланаётганидан мамнун экани ва Ўзбекистонда аёллар футболи янада ривожланишида бор куч-ғайратини ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг, УEФАнинг “Про” лицензиясига эга бўлган Котрина Кулбите билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Литвалик мутахассиснинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида, Котрина Кулбите УEФАнинг мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. Литва аёллар терма жамоаси ва турли ёш тоифаларидаги қизлар терма жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган.

 




Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика