RU

Последние новости

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  3 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  7 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  8 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  22 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  21 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

"Ўзбек Лоран Блани": Франциялик шарҳловчи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га трансфери ҳақида гапирди Новости

"Ўзбек Лоран Блани": Франциялик шарҳловчи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га трансфери ҳақида гапирди

Франция чемпионатини тахлил қилувчи "Setanta Sports" телеканали шарҳловчиси Гиви Жаши Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида гапирди.

Европанинг энг катта инсайдерлари ҳам 20 ёшли футболчининг "Сити"га ўтаётганини тасдиқлашди. Абдуқодирнинг трансфери 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Гиви Жашининг айтишича, Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ўзини кўрсатиб бўлди.

"Абдуқодир тўп учун курашда жуда кучли, курашларни яхши ҳис қилади, подкатларнинг масофасини тўғри ўлчайди. Франция чемпионатидаги ўйинлари орқали у яхши тажриба тўплаб олди. Лига 1 - жуда интенсив чемпионат, бу ерда тезлик ва кураш асосий ўринга чиқади. Ушбу мавсумда ҳакамлар курашларга кўпроқ қўйиб беришмоқда. Абдуқодир шундай курашларда фойдали ва йўқолиб қолмаяпти", - деди Жаши.

"Абдуқодирнинг "Сити"га ўтиши борасидаги хабарлар чиққанидан кейин мухлислар: "Тўп билан яхши ўйнай олмайдиган, яхши узатмалар бермайдиган ҳимоячи Гвардиолага нега керак?", дейишди. Абдуқодир "Ланс"даги вазифаси бундай эмасди, буни тушуниш керак. Бунинг учун "Ланс"да Томассон ва Сотока бор, улар пасни қабул қилиб олиш учун орқароққа ўтишади, марказий ҳимояда ҳам тўп билан яхши ўйнайдиган Дансо ва Франковски ҳам бор.

Унга ҳужумни бошлаш вазифаси қўйилмаган. Балки, "Сити" ҳам ўзидаги Родрини вазифасини бажарадиган футболчи қидираётгандир. "Манчестер Сити" қарши ҳужумларни қабул қилиб оладиган вақтларда Родри марказий ҳимояни ёпиб беради, чунки у тўп учун курашда жуда фойдали. Ҳусанов ҳам гавдали футболчи, тезлик ва тўп учун курашда яхши. Шунингдек, Гвардиола у орқали Гвардиолнинг вазифасини ҳам юклаши мумкин: ҳужумга қўшилиб туриш", - деди Жаши.

Шарҳловчининг фикрича, Ҳусанов АПЛга мослашишда қийналмайди.

"У Франция шимолидаги "Ланс" жамоасида ўйнади. Шаҳар унчалик катта эмас, 20 мингча аҳоли яшайди. Лансда бўлганимда бир нарсага аҳамият берганман, у ерлар Франция эмас, кўпроқ Британия шаҳрига ўхшайди. Шаҳарда қизил ғиштдан қурилган уйлар кўп, қўшнилар бир-бирини яхши танишади. Манчестер шаҳри ҳам деярли шундай шаҳар. Менимча, у Манчестерга кўчиб борса, ҳайратга тушмаса керак, чунки Ҳусанов Лансда бундай ҳолатларни кўрган. Абдуқодир Франция чемпионатида кўп ўйин ўтказди ва мухлислар: "Бу футболчи ким?", деб савол беришмайди. Майдондаги босиқлик, қаттиққўллик, эҳтиёткорлик борасида Лоран Бланга ўхшайди", - деди Жаши.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика