RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  180 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Отабек Нарзуллаев: "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ғолиби бўлишини истайман" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ғолиби бўлишини истайман"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Сўғдиёна"га қарши баҳсдан кейин "Машъал" ёрдамчи мураббийи Отабек Нарзуллаев ўз фикрларини билдирди.

- "Сўғдиёна" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик. Уларнинг бўш томонларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Баҳсда ёшларимизга ҳам имконият бердик. Умид қиламанки, улар ушбу ўйинда йўлга қўйган хатолари устида ишлашда давом этишади. Бизда жароҳатлар бор эди. 28 август куни "Турон"га қарши ўйинимиз бор. Айнан шу ўйин орқали "Турон"га қарши баҳсга тайёрландик. "Сўғдиёна" ўйин бобида ҳам, муҳим борасида ҳам биздан кучли эканлигини билиб турдик. Уларнинг кучли эканлигини яхши билардик. Биринчи бўлимда рақибга имконият ҳам бердик, ўзимиз ҳам бунга эга бўлиб, гол ура олмадик.

- "Сўғдиёна"нинг ОФК Кубогидаги ўйинларини томоша қилдингизми?

- Ҳа, жамоанинг сўнгги барча ўйинларини кўрдик. Рақибни анча вақт тахлил қилдик. Ўз хатоларимиз сабабли бугун мағлуб бўлдик. "Сўғдиёна"га ОФК Кубогидаги навбатдаги ўйинларда омад тилаймиз. Улар яқинда Ўзбекистон номидан Гонконг клуби билан ўйнашади. "Сўғдиёна"нинг ОФК Кубоги ғолиби бўлишини истаймиз. Бу ўйин орқали биз кучлилар сафига қайтишни истаймиз. "Сўғдиёна" билан ўйинни тахлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика