RU

Последние новости

19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  7 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   6 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  2 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  34 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  8 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  11 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  18

Отабек Ғуломхўжаев: "Натижадан хурсандмиз. Лекин, ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Натижадан хурсандмиз. Лекин, ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди"

Ўтиш ўйинидан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз ўйлагандек ўтмади. Ғалабадан албатта мамнунмиз. Лекин футболчилар машғулотларда ишлаган нарсаларимизни аксариятини кўрсатиб бера олишмади. Ўйиннинг муҳимлик даражаси юқори эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Чунки, чемпионат пандемия сабабли узоқ давом этди. Қолаверса кубокда "Насаф" билан ўйинда ҳам кўп куч сарфланди. Бугунги ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўргандик. Таркибимизда футболчиларимиз ҳам кам эди. Натижадан хурсандман. Лекин ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Рақиб ҳам бизга қарши яхши ҳозирлик кўргани билиниб турди. 

Олдиндаги режалар? Мақсадимиз жамоани Суперлигада олиб қолиш эди. Биринчи вазифани бажардик. Эндиликда яқин кунларда жамоа раҳбарияти билан кўришиб бўлажак режалар ҳақида гаплашиб, бир тўхтамга келиб аниқлаштириб оламиз. Бошида оғзаки келишувимиз бор эди. Боиси ҳали янги мавсумни қаерда бошлашимиз аниқ эмасди. Кўнглимиз хотиржам бўлди. Селекция ишларига эътибор берамиз, барибир жамоага янги қон керак. Бир қатор ёшларни жалб қиламиз",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика