RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  16 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  15 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Отабек Ғуломхўжаев: "Жамоада 14 футболчи қолган" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Жамоада 14 футболчи қолган"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Андижон" - "Насаф"(0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Нима ҳам дердим, курашларга бой ўйин бўлди. Йигитлар максимал даражада ҳаракат қилишди, характер кўрсата олишди. 120 дақиқа ҳимояланиш қийин. Охирги дақиқаларда диққатни йўқотдик. Доимгидек стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик, демак ишлашимиз керак. "Насаф" у қадар ҳавфли вазият яратгани йўқ.

"Нефтчи" билан ўйин мавсумдаги сўнгги ҳал қилувчи ҳисобланади. Йигитларни охирги жангга чиққандек тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Учрашув санаси ва майдон ҳали аниқ эмас. Бугунги ўйин тарихда қолди. Бор эътиборимизни охирги баҳсга қаратамиз.

Ҳужумларимизда якун йўқ. Жамоани қабул қилиб олганимизда нафақат якун балки жуда кўп нарса йўқ эди. Максимал даражада ҳаракат қилмоқдамиз. Жамоада 14 киши бор. Охир оқибат Муҳаммадкарим билан Асилбекни таркибга қўйдим. Дониёр билан Бекмуродов тушаётганди. Лекин жароҳат олди. Агар захирамиз кенг ва вақтимиз кўп бўлганида бундай палапартишликлар бўлмасди. Мен ўзим истаётган ўйинни йўлга қўйиб олишга ҳаракат қилардим. Қисқа муддатда нимадир қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Усмоналини бели билан боғлиқ муаммоси бор. Бекмуродовни тўпиғи ишиб кетган. 14 кишидан 4 нафари жароҳат олган. Мажбуран иккитасини таркибга қўймоқдамиз. Ҳозир олдимдаги вазифа жамоани элитада олиб қолиш. "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг қолган масалалар кўриб чиқилади",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика