RU

Последние новости

13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  0 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  3 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  2 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  6 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин Новости

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин

"Спартак" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ёзги трансфер ойнаси вақтида барибир бошқа жамоага ўтадиган кўринади.

Championat.Asia маълумотига кўра, Остонга Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Химки" клуби жиддий қизиқмоқда, аммо иккита муаммо бор.

Биринчидан, Ўрунов маошининг камайишига рози бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан "Спартак" футболчини ижарага беради ва унинг маошининг бир қисмини ўзи тўлаб боради.

Иккинчидан, "Химки"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган. Барчасига футболчи Александр Долгов олдидаги қарздорлик сабаб бўлди. "Химки" вакиллари яқин вақт ичида бу муаммони ҳал қилишларини маълум қилишган.

"Химки"га қўйилган тақиқ олиб ташланса, Ўруновни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Маълумот учун, Россия премьер-лигасида трансфер ойнаси бир ойдан кейин ёпилади. Айни пайтда "Химки"да собиқ футболчи Сергей Юран бош мураббий ҳисобланади.

Эътиборлиси, Сергей Юран 2020 йил Остон Ўруновнинг ёши "урилгани"га шаъма қилган ва кейин РФИ томонидан жаримага тортилганди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика