RU

Последние новости

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  5 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  25 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  90 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди? Новости

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?

Параклиник текширувлар натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси вингери тикланиш даврини бошдан ўтказади.

Клуб расмий веб-сайтида хабар қилинишича, Остон Ўрунов тизза ости пайи жароҳати олганидан сўнг майдонга ажойиб тарзда қайтди. У "Персеполис" сафида мавсумнинг сўнгги икки ўйинида гол уриб, ўзининг техник маҳоратини яна бир бор намойиш этди. Бироқ бу сафар Ўрунов мамлакат терма жамоаси таркибида чов соҳасидан жароҳат олди.

"Персеполис" тиббиёт қўмитаси ўйинчининг жароҳатланиш пайтидаги муносабати ва ўтмишини кузатгандан сўнг иккинчи даражали жароҳат эҳтимоли масаласини кўтарди. Бироқ ҳар қандай якуний хулоса, табиийки, МРТ натижаларига боғлиқ эди.

Шу муносабат билан шифокор Фарид Заринеҳ қуйидагиларни маълум қилди: 

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббиёт ходимлари назорати остида параклиник текширувлар ўтказилди ва улар бизга ўйинчида иккинчи даражали жароҳат хавфи мавжудлигини хабар қилишди. Бундай ҳолатда даволаш ва тикланиш жараёни 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача давом этади. Албатта, футболчи сафга қайтгач, унинг ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқишимиз лозим. Ҳозирги вақтда биз Ўзбекистон томони билан алоқадамиз".

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жароҳати туфайли меҳмонда бўлиб ўтган БААга қарши ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ Аббос Файзуллаев билан алмаштирилганди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика